FIDE ўсмирлар ўртасида шахматнинг рапид йўналиши бўйича жаҳон чемпионатида икки нафар ўзбекистонлик шахматчи шоҳсупага кўтарилди. Бу ҳақда Спортни ривожлантириш вазирлиги хабар берди.

Грециянинг Родос шаҳрида бўлиб ўтган мусобақада дунёнинг 40 давлатидан 330 нафардан ортиқ ёш шахматчи иштирок этди.

16 ёшгача бўлган қизлар гуруҳларида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Умида Омонова (16 ёш) 8 очко жамғариб, биринчи ўринни қўлга киритди.

Фото: Спорт вазирлиги.

Яна бир ўзбекистонлик ёш шахматчи Ҳумоюн Бекмуродов (12 ёш) 9 та имкониятда 7,5 очко тўплаб, Open12 мусобақасида кумуш медални қўлга киритди.

Фото: Спорт вазирлиги.

Ўзбекистоннинг яна бир вакили Алмас Раҳматуллаев эса Open16 мусобақасида 9та имкониятдан 5 очко тўплади.

Фото: Спорт вазирлиги.