Грециянинг Ираклион шаҳрида ўтказилаётган оғир атлетика бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида -102 кг вазн тоифасида ўзбекистонлик спортчи Шарофиддин Амриддинов ғалаба қозонди. Бу ҳақда Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Ўзбекистонлик оғир атлетикачи даст кўтариш машқида 168 кг натижа билан кумуш медални қўлга киритди. Силтаб кўтариш машқида эса 204 кглик тошни кўтариб, олтин медалга эга чиқди. Ҳар икки машқ якунида 372 кг натижа қайд этган Амриддинов натижада чемпионликни тантана қилди.

Мусобақа жадвали қуйидагича кўриниш олди:

  1. Шарофиддин Амриддинов (Ўзбекистон) — 372 (168+204) кг;
  2. Петрос Петросян (Арманистон) — 363 (161+202) кг;
  3. Муҳаммад Ҳамада (Фаластин) — 361 (168+193) кг.