Smart Ecosystem маҳсулотлари тадбиркорларнинг эҳтиёжлари ва манфаатларига қаратилган. Улар нафақат ўз бизнесларини тўлиқ назорат қилишлари, балки самарадорликни сезиларли даражада оширишлари ҳам мумкин.

Хусусан, Smart Ecosystem`нинг асосий маҳсулотлари — Trade ва Supply — бизнесни муваффақиятли бошқариш учун тенги йўқ ечим ҳисобланади.

Smart Trade самарали чакана савдо воситаси сифатида маҳсулотларни аниқ кузатиб бориш ва мижозлар базасини қулай бошқаришни таъминлайди, дистрибюторлар учун мўлжалланган Smart Supply эса асосий таъминотчи платформага айланади.

Smart Trade имкониятлари

Smart Trade — чакана савдо ва онлайн НКМ (назорат-касса машинаси) учун ишлаб чиқилган дастур, у бизнес жараёнини автоматлаштириш учун тўлиқ функционални тақдим этади:

  • омбор ҳисоби;
  • мижозлар базаси;
  • SMS ва E-mail орқали чекларни юбориш;
  • исталган давр учун сотув, маҳсулот ва кассирлар бўйича ҳисоботлар;
  • маркировка ва маркировкаланган маҳсулотлар билан ишлаш;
  • маҳсулот номи, штрих-коди ва бошқа параметрлари бўйича излаш;
  • Tasnif билан интеграция;
  • ЭҲФни (электрон-ҳисоб фактура) қабул қилиш ва юбориш;
  • Uzkassa ёки A-Pay Pos онлайн НКМларидан фойдаланиш;
  • барча иловалар орқали тўловларни қабул қилиш;
  • планшет, онлайн НКМ ёки компьютерда касса билан қулай ишлаш;
  • маҳсулотларни излаш ва таъминотчиларнинг ўзларига шахсий кабинет орқали буюртма бериш ва бошқалар.

smart ecosystem, реклама

Smart Supply имкониятлари

Smart Supply, ўз навбатида, дистрибюторлар, улгуржи базалар ва таъминотчилар учун дастурий таъминотдир.

Дастурий таъминотга қуйидагилар киради:

  • омбор ҳисоби:
    • кирим;
    • чиқим;
    • ўзгартириш киритиш;
    • ҳисобдан чиқариб ташлаш;
  • ЭҲФ бўйича маҳсулотларни қабул қилиш:
    • қўлда;
    • Excel ёки 1C дан юклаш;
  • маркировка билан ишлаш:
    • буюртма бериш;
    • агрегациялаш;
    • ҳисобга олиш;
    • ҳисобдан чиқариш;
    • назорат қилиш;
  • агрегация кодлари ёрдамида маҳсулотларни жўнатиш, маркировка кодлари билан ЭҲФни автоматик равишда тузиш;
  • қолдиқ ва маҳсулотлар ҳаракати бўйича ҳисоботлар;
  • маҳсулотларни маркировка ва агрегация кодлари бўйича инвентаризация қилиш ва текшириш;
  • FMCG ва HORECA тоифаларида мижозларнинг фаол базаси;
  • заводлардан маҳсулот етказиб бериш учун аризаларни шакллантириш;
  • мижозларнинг фаол базаси;
  • ходимлар бўйича иш ва асосий кўрсаткичлар мониторинги;
  • супервайзерлар ва логистика учун шахсий кабинетдаги функционал;
  • агентлар учун махсус илова;
  • омборда агрегацияси.

Шунингдек, ушбу икки маҳсулотнинг ўзаро таъсири асосида янги ечим — B2B-маркетплейс ишлаб чиқилди, бунинг натижасида етказиб берувчилар ўз маҳсулотларини сотишлари мумкин, бу эса ходимлар учун харажатларни камайтиради. Чакана харидорлар эса нархларни кўришлари, таққослашлари ва қулай нархларда бир зумда харидларни амалга оширишлари мумкин.

Smart Ecosystem`нинг бошқа маҳсулотлари билан расмий сайтда ариза қолдириб, бепул танишиш мумкин.

Телефон: (+998) 71−200−30−50.

Сайт: smartpos.uz
Instagram: @smartpos_uz
Telegram: t.me/smartpos_uz

Реклама ҳуқуқлари асосида.