Жамият

Биргина уруғдан — бутун бошли дарахтгача. Мактаблар қандай қилиб шаҳарларни кўкаламзорлаштириши мумкин?
28 ноябр 2023, 13:28 1

Биргина уруғдан — бутун бошли дарахтгача. Мактаблар қандай қилиб шаҳарларни кўкаламзорлаштириши мумкин?

Пойтахтдаги 10 та мактабнинг ўқувчилари шаҳарни кўкаламзорлаштириш лойиҳасида иштирок этиб, уруғдан дарахт етиштиришни ўрганмоқда. Лойиҳа якунида мамлакатдаги барча мактаблар учун қўлланма ишлаб чиқилади. «Газета.uz» лойиҳа ва унинг шаҳарларни барқарор ривожлантиришдаги ўрни ҳақида сўз юритади.

Қоидабузар ҳайдовчиларга жарима балларини ёзиш тизимини жорий этиш бўйича қонун лойиҳаси қабул қилинди
28 ноябр 2023, 13:02

Қоидабузар ҳайдовчиларга жарима балларини ёзиш тизимини жорий этиш бўйича қонун лойиҳаси қабул қилинди

Депутатлар қоидабузарлик содир этганлик учун жарима баллари жорий этиш белгиланган қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилишди. Ушбу норма билан жарима баллари 1 йилда 12 баллдан ошса ҳайдовчи ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум қилинади. Тизим аслида 2022 йил 1 декабрда ишга тушиши керак эди.

Атрофни ифлослантирган корхона ва ташкилотлар фаолиятини вақтинча тўхтатиш таклиф этилди
28 ноябр 2023, 12:05

Атрофни ифлослантирган корхона ва ташкилотлар фаолиятини вақтинча тўхтатиш таклиф этилди

Қонунчилик палатаси қабул қилган қонун лойиҳасига кўра, атроф табиий муҳитни нормативдан ортиқ даражада ифлослантирувчи корхоналар, ташкилотлар, иншоотлар ва бошқа объектлар фаолияти ўн иш кунидан кўп бўлмаган муддатга чекланади ҳамда тўхтатиб турилади.

Тошкентда 8-синф ўқувчиси вафот этди
28 ноябр 2023, 11:42

Тошкентда 8-синф ўқувчиси вафот этди

Тармоқларда Мирзо Улуғбек туманидаги 99-мактаб ўқувчиси ток уриши оқибатида вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалди. Мактаб бошқармаси буни рад этиб, ўқувчи мактабда ҳушини йўқотгани ва кўрсатилган ёрдамга қарамай, кардиология марказида вафот этганини билдирди.

Электр кабелидаги туташув сабаб «Космонавтлар» метро бекати яқинини тутун қоплади (видео)
28 ноябр 2023, 11:14

Электр кабелидаги туташув сабаб «Космонавтлар» метро бекати яқинини тутун қоплади (видео)

Тошкентдаги «Космонавтлар» метро бекатига яқин ҳудудни қуюқ тутун қоплади. Видеоларда тутун ер остидан чиқаётганини кўриш мумкин. Метрополитен ва «ҲЭТ» бунга электр кабелларидаги қисқа туташув сабаб бўлганини маълум қилди.

Давлат ОТМларида қишки таътил 25 декабрдан бошланади
28 ноябр 2023, 10:51

Давлат ОТМларида қишки таътил 25 декабрдан бошланади

Ўзбекистонда ОТМ талабалари, профессионал таълим муассасалари ва академик лицей ўқувчиларига қишки таътил 25 декабрда бошланиб, 2024 йил 7 январигача давом этади. Вазирлик бу тартиб фақат давлат таълим муассасаларига тегишлилиги, нодавлат таълим ташкилотлари учун эса тавсиявий эканини билдирди.

Шаҳрисабз шаҳрига янги ҳоким тайинланди
28 ноябр 2023, 10:23

Шаҳрисабз шаҳрига янги ҳоким тайинланди

Шерзод Бўриев Шаҳрисабз шаҳрига ҳоким этиб тайинланди. У бунга қадар Давлат активларини бошқариш агентлигининг вилоят бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.

Бош прокуратура «Антиструмин» иши бўйича 3 шифокор аёл ҳибсга олинганига муносабат билдирди
28 ноябр 2023, 09:50

Бош прокуратура «Антиструмин» иши бўйича 3 шифокор аёл ҳибсга олинганига муносабат билдирди

«Антиструмин» препарати билан боғлиқ жиноий иш доирасида 3 нафар шифокор аёлнинг ҳибсга олингани ҳақидаги маълумотларнинг тарқатилиши терговнинг холис ва объектив ўтказилишига тўсқинлик қилмоқда, дея хабар берди Бош прокуратура.

Япония Нукус тумани тиббиёт бирлашмасига УТТ аппарати совға қилди
28 ноябр 2023, 09:34

Япония Нукус тумани тиббиёт бирлашмасига УТТ аппарати совға қилди

Япония ҳукумати Қорақалпоғистоннинг Нукус тумани тиббиёт бирлашмасига қарийб 100 минг долларлик ультратовуш текшируви аппарати совға қилди.

Тест: Туркистон мухторияти тарихини биласизми?
27 ноябр 2023, 21:29

Тест: Туркистон мухторияти тарихини биласизми?

Бундан 106 йил муқаддам — 1917 йилнинг 27 ноябрь оқшомида Ўрта Осиё минтақасидаги илк демократик, ҳам дунёвий давлат — Туркистон мухторияти эълон қилинган эди. «Газета.uz» сана муносабати билан Ўзбекистон тарихининг ушбу муҳим босқичи ҳақида тест тайёрлади.

Тошкент ҳайвонот боғига жирафа ва зебралар олиб келинди (видео)
27 ноябр 2023, 19:51

Тошкент ҳайвонот боғига жирафа ва зебралар олиб келинди (видео)

Тошкент ҳайвонот боғига Жанубий Африкадан 3 та зебра, 3 та жирафа боласи, оқ Бенгал йўлбарси ва оқ шер олиб келинди. 2022 йилнинг август ойида у ердаги Алатау лақабли жирафа нобуд бўлганди.

«Антиструмин» иши бўйича уч шифокор аёл қамоққа олинди. Врачлар ассоциацияси президентга мурожаат йўллади
27 ноябр 2023, 17:29

«Антиструмин» иши бўйича уч шифокор аёл қамоққа олинди. Врачлар ассоциацияси президентга мурожаат йўллади

Наманганда уч нафар тиббиёт ходими болаларнинг йоддан заҳарланиши билан боғлиқ иш бўйича эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинди. Врачлар ассоциацияси эҳтиёт чорасини енгилроғига ўзгартиришни сўраб, президентга хат йўллади.

Фото: Хоразм шолизорларида сомон терими
27 ноябр 2023, 17:12

Фото: Хоразм шолизорларида сомон терими

Нукуслик фотосуратчи Азамат Маткаримов иш билан тез-тез Урганчга боради. Бу сафарларида у қишлоқ манзаралари йил давомида қандай ўзгаришини кузатади. Фасллар алмашинуви шолизорларда айниқса ёрқин акс этади. Унинг суратлари, масалан, бир лаган палов ортида қанча меҳнат ётгани ҳақида ҳикоя қилади.

«Юзлаб қалбаки чипталар аниқланди». iTicket.uz — Jah Khalib концертига киришдаги тиқилинч сабаби ҳақида
27 ноябр 2023, 16:50

«Юзлаб қалбаки чипталар аниқланди». iTicket.uz — Jah Khalib концертига киришдаги тиқилинч сабаби ҳақида

iTicket.uz Тошкентдаги Humo Arena`да бўлиб ўтган санъаткор Jah Khalib`нинг концертига кўпчилик учинчи шахс ёки сайтлардан қалбаки чипталар сотиб олгани учун кира олмаганини маълум қилди. Чипталарни расмий манбалар орқали сотиб олганларга пул қайтарилади, деди компания.

Андижонда эркак конда тош босиб қолиши оқибатида вафот этди
27 ноябр 2023, 15:19

Андижонда эркак конда тош босиб қолиши оқибатида вафот этди

Булоқбоши туманидаги конда 46 ёшли эркакнинг устига тош юмалаб, босиб қолди. Оқибатда у воқеа жойида вафот этди.

Термиз шаҳри ҳокими тадбиркорни қаматишга урингани айтилди. Ҳокимлик унга фақат жарима қўлланганини билдирди
27 ноябр 2023, 14:48

Термиз шаҳри ҳокими тадбиркорни қаматишга урингани айтилди. Ҳокимлик унга фақат жарима қўлланганини билдирди

Термиз шаҳри ҳокими Ўктам Тўраев чиқинди ташиш билан шуғулланувчи корхона раҳбарини 15 суткага қаматишга урингани хабар қилинди. Ҳокимлик эса буни рад этиб, тадбиркорга чиқиндилар ўз вақтида йиғиштириб олинмагани ва шаҳарни ободонлаштириш қоидалари бузилгани учун жарима қўлланганини билдирди.

Ўзбекистон 2023 йил Грин кард орқали виза олишда дунёда 7-ўринни эгаллади
27 ноябр 2023, 14:33

Ўзбекистон 2023 йил Грин кард орқали виза олишда дунёда 7-ўринни эгаллади

АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси DV-2023 (Грин кард) дастури орқали иммиграцион визаларни тақдим этиш бўйича дунёда 7-ўринни эгаллади. Бу мавсумда лоторея ютуғининг 5,5 мингдан зиёдроғи ўзбекистонликларга чиққан, берилган визалар сони эса 3100 дан кўпроқни ташкил этган.

Самарқандда профилактика инспекторини уриб, машинаси ойналарини синдирган фуқаролар қамоққа олинди
27 ноябр 2023, 14:08

Самарқандда профилактика инспекторини уриб, машинаси ойналарини синдирган фуқаролар қамоққа олинди

Самарқанд шаҳрида жанжал бўлаётгани юзасидан келиб тушган чақириққа кўра хонадонга борган профилактика инспектори уй эгалари томонидан калтакланди. Шунингдек, унга тегишли машина ойналари синдирилди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, 2 фуқаро қамоққа олинди.

Humo Arena`даги тартибсизликларда фуқаро вафот этгани ҳақида хабар келиб тушмаган — ИИББ
27 ноябр 2023, 13:00

Humo Arena`даги тартибсизликларда фуқаро вафот этгани ҳақида хабар келиб тушмаган — ИИББ

Қўшиқчи Jah Khalib концерти вақти Humo Arena мажмуасидаги тартибсизликлар вақтида фуқаролар жароҳатлангани ва вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалди. Тошкент шаҳар ИИББ ушбу ҳолатлар бўйича хабар келиб тушмаганини маълум қилди ва текширилмаган маълумотларни тарқатмасликни сўради.

Ҳафта ўртасида ҳарорат пасая бошлайди
27 ноябр 2023, 11:56

Ҳафта ўртасида ҳарорат пасая бошлайди

Ўзбекистонда 29 ноябрь куни баъзи жойларда ёмғир ёғади, шамол кучаяди. Ҳаво ҳарорати пасайишни бошлайди ва иш ҳафтасининг иккинчи ярмида кечаси +7, кундузи +15 даражагача илиқ, шимолда кечаси -5 даражагача совуқ, кундузи +10 даражагача илиқни ташкил этади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг