Жамият

Ўзбекистон аҳолиси йил бошидан буён 131,6 минг кишига кўпайди
27 апрель 2020, 14:24

Ўзбекистон аҳолиси йил бошидан буён 131,6 минг кишига кўпайди

Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони январь-март ойларида 131,6 минг кишига ёки 0,4 фоизга кўпайиб, 34,03 млн кишини ташкил этди.

Ҳафта давомида ёмғир ёғиши кутилмоқда
27 апрель 2020, 13:33

Ҳафта давомида ёмғир ёғиши кутилмоқда

28 ва 29 апрель кунлари Ўзбекистон бўйича айрим жойларда ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши кутилмоқда. Чоршанба куни ҳаво ҳарорати +20…+25 даражагача тушади. 30 апрелдан ёғингарчиликсиз об-ҳаво ўрнатилади ва дам олиш кунларига қадар давом этади.

Туризм хизматларини кўрсатиш сертификатлари муддати 6 ойга узайтирилади
27 апрель 2020, 13:14

Туризм хизматларини кўрсатиш сертификатлари муддати 6 ойга узайтирилади

2020 йилда амал қилиш муддати тугайдиган аккредитация тўғрисидаги гувоҳномалар, мувофиқликни баҳолаш доирасида расмийлаштирилган мувофиқлик сертификатлари ва қиёслаш сертификатлари уларнинг амал қилиш муддати тугаган кундан бошлаб 6 ойга узайтирилади.

Давлат органларида давлат тилида иш юритиш фуқаролар ҳуқуқини поймол қилмайди — Адлия вазирлиги
27 апрель 2020, 09:12 1

Давлат органларида давлат тилида иш юритиш фуқаролар ҳуқуқини поймол қилмайди — Адлия вазирлиги

Адлия вазирлиги давлат органларида давлат тили тўғрисидаги қонунчилик талабларига амал қилинмаслик учун жарима таклифи Ўзбекистонда миллатлар ва элатлар ҳуқуқларини поймол этмаслигини маълум қилди. Қонун лойиҳаси тилдан фойдаланишга нисбатан қандайдир чекловларни жорий этмайди.

Яна 58 нафар бемор коронавирусдан соғайди, 4 та янги ҳолат қайд этилди
26 апрель 2020, 19:18

Яна 58 нафар бемор коронавирусдан соғайди, 4 та янги ҳолат қайд этилди

Бухорода — 50 нафар, Тошкентда — 8 нафар коронавирус ташхиси қўйилган бемор тўлиқ соғайди. Ўзбекистонда жами тузалганлар сони 765 нафарга етди. Янги тасдиқланган COVID-19 ҳолатлари эса 4 тага ошиб, 1869 тага етди.

Давлат тилида иш юритмаган мансабдор шахслар жаримага тортилиши мумкин
25 апрель 2020, 16:56 4

Давлат тилида иш юритмаган мансабдор шахслар жаримага тортилиши мумкин

Адлия вазирлиги давлат тилида иш юритишни таъминламаган мансабдор шахсларни жавобгарлик белгилашни кўзда тутувчи қонун лойиҳасини жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилди.

DMC тиббий хизматлар учун хайрия акциясини бошлади
24 апрель 2020, 17:06

DMC тиббий хизматлар учун хайрия акциясини бошлади

Доктор Мақсудова инновацион клиникаси беморларни клиникага бепул олиб келиш, диагностика ва консультацияларга чегирмалар таклиф қилади.

Асакада мансабдор шахс фермердан 10 минг доллар пора олаётганда ушланди
24 апрель 2020, 14:29 1

Асакада мансабдор шахс фермердан 10 минг доллар пора олаётганда ушланди

Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Асака тумани бўлими раҳбари фермердан 10 минг доллар пора олаётганда ушланди.

Шанба куни кучсиз ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши кутилмоқда
24 апрель 2020, 14:15

Шанба куни кучсиз ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши кутилмоқда

Жума ва шанба куни кечқурун кучсиз ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши ва шамолнинг тезлиги 15−20 м/с гача кучайиши кутилмоқда. Кундузги ҳарорат 22−25 даражагача пасаяди.

Uzcard ягона электрон чипта сотиш тизимини яратиши мумкин
24 апрель 2020, 14:11

Uzcard ягона электрон чипта сотиш тизимини яратиши мумкин

Ўзбекистонда ягона электрон чипта сотиш тизими яратилади. Тизим орқали транспортлар учун ва бошқа чипталарни сотиб олиш мумкин бўлади.

Журналист аёл фаолиятига қаршилик қилган ҳоким котиби ишдан бўшатилди
24 апрель 2020, 12:38

Журналист аёл фаолиятига қаршилик қилган ҳоким котиби ишдан бўшатилди

Фарғона вилоятининг Учкўприк туманида «Маърифат» газетаси мухбири фаолиятига қаршилик кўрсатган ҳоким котиби билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди. Ҳолат туман ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан ўрганилмоқда.

Электрон рақамли имзо сертификатини масофадан туриб олиш мумкин
24 апрель 2020, 12:08

Электрон рақамли имзо сертификатини масофадан туриб олиш мумкин

Жисмоний ва юридик шахсларга электрон рақамли имзо калити ва сертификатини масофадан туриб олиш механизми жорий қилинди. Шахсни тасдиқлаш учун фуқаро паспортининг асосий саҳифаси билан селфи фото тушиб уни юбориш керак бўлади.

Фитр садақа ва фидя миқдори эълон қилинди
23 апрель 2020, 19:26

Фитр садақа ва фидя миқдори эълон қилинди

Ўзбекистонда 2020 йилги фитр садақа ва фидя миқдори бўйича қарори қабул қилинди.

Коронавирус беморларига давлат бюджетидан қанча пул сарфланмоқда?
23 апрель 2020, 15:09

Коронавирус беморларига давлат бюджетидан қанча пул сарфланмоқда?

Ўзбекистонда коронавирусдан даволанаётганлар, гумон қилинганлар ва карантинда сақланаётганларнинг барчаси бепул, давлат бюджети ҳисобидан даволанмоқда. Ўрта аҳволдаги ҳар бир беморга 32 млн сўм, оғир аҳволдаги беморга эса ўртача 62 млн сўм сарфланмоқда.

Бойсунда Nexia ҳайдовчиси чўпон ва унинг подасини уриб юборди
23 апрель 2020, 13:26

Бойсунда Nexia ҳайдовчиси чўпон ва унинг подасини уриб юборди

Бойсунда ярим тунда Nexia ҳайдовчиси чўпон ва унинг қўйларини уриб юборди. Натижада чўпон ҳодиса жойида ҳалок бўлди.

«Саховат ва кўмак» жамғармаси ташкил этилди
23 апрель 2020, 11:27

«Саховат ва кўмак» жамғармаси ташкил этилди

Ҳукумат қарори билан «Саховат ва кўмак» жамғармаси ташкил этилди. Унинг маблағлари карантин вақтида эҳтиёжмандлар, ўз даромадини йўқотган вақтинча ишсиз фуқароларга пул маблағлари, кундалик истеъмол товарлари, дори воситалари ва бошқа маҳсулотлар билан таъминлаш учун ишлатилади.

АОКА «Маърифат» мухбири билан боғлиқ ҳодисага муносабат билдирди
22 апрель 2020, 22:06

АОКА «Маърифат» мухбири билан боғлиқ ҳодисага муносабат билдирди

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Фарғона вилоятида журналист Шарифа Мадраҳимова билан боғлиқ ҳодисани ўрганди. Айни вақтда мазкур масала Бош прокуратура томонидан ўрганилмоқда.

Бухорода XVI асрга оид ёдгорликда рухсатсиз таъмир ишлари ўтказилди
22 апрель 2020, 20:04 1

Бухорода XVI асрга оид ёдгорликда рухсатсиз таъмир ишлари ўтказилди

Маданий мерос департаменти Бухорода XVI асрга оид Хўжа Калон масжиди ва минораси олдидаги ховузда вилоят хокимлиги томонидан рухсатсиз таъмирлаш ишлари ўтказилганини аниқлади. Ҳолат юзасидан ҳужжатлар Бош прокуратурага тақдим этилади.

Юнусободда йўловчилари бўлган автобус симёғочга бориб урилди
22 апрель 2020, 18:09

Юнусободда йўловчилари бўлган автобус симёғочга бориб урилди

Пойтахтнинг Юнусобод туманида Isuzu автобуси йўлдан чиқиб кетиб, симёғочга бориб урилди. Ҳайдовчи ва икки йўловчи жароҳатланди.

Карантин муносабати билан ННТларга енгилликлар берилди
22 апрель 2020, 16:58

Карантин муносабати билан ННТларга енгилликлар берилди

Карантин даврида нодавлат нотижорат ташкилотларнинг хорижлик ходимлари аккредитация карточкасининг амал қилиш муддати узайтирилади. Давлат мулкини ижарага олган ННТлар учун ижара тўлови «ноль» ставкада қўлланилади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг