Тошкентнинг Юнусобод туманида 21 апрель куни 7:15 да Isuzu русумли автобус иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди, дея хабар қилди пойтахт ИИБ матбуот хизмати.

Аҳмад ДОниш кўчасида 37 ёшли ҳайдовчи Элмурод И. бошқарувни йўқотиб, йўлдан чиқиб кетди ва симёғочга бориб урилди.

Ҳайдовчи ва икки йўловчи — 38 ёшли Икром Д. ва 24 ёшли Азизбек М. тан жароҳати олиб, тиббий ёрдамга мурожаат қилди.

Ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда.