Туризм хизматларини кўрсатишга доир сертификатларнинг амал қилиш муддати 6 ойга узайтирилади. Бу ҳақда туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.

Республика махсус комиссияси қарорига биноан, 2020 йилда амал қилиш муддати тугайдиган аккредитация тўғрисидаги гувоҳномалар, мувофиқликни баҳолаш доирасида расмийлаштирилган мувофиқлик сертификатлари ва қиёслаш сертификатлари уларнинг амал қилиш муддати тугаган кундан бошлаб 6 ойга узайтирилади.

Бунда техник жиҳатдан тартибга солиш, мувофиқликни баҳолаш ва метрология қоидалари доирасида белгиланган талабларга риоя қилиш бўйича жавобгарлик сертификатлар ва гувоҳномалар расмийлаштирилган юридик шахсларга юклатилади.