Жамият

Фарғоналик журналист аёл фаолиятига тўсқинликлар бўлганини маълум қилди
22 апрель 2020, 16:04

Фарғоналик журналист аёл фаолиятига тўсқинликлар бўлганини маълум қилди

«Маърифат» газетаси мухбири Шарифа Мадраҳимова озиқ-овқат ярмаркасида тасвирга олгани учун Учкўприк туман ИИБда ушлаб турилгани ва телефонидаги видеоёзув ўчириб ташланганини маълум қилди. Журналист ҳокимлик эълон қилган озиқ-овқат нархларини текширмоқчи бўлган.

Россияда вафот этган 17 нафар ўзбекистонликнинг жасадлари олиб келинди
22 апрель 2020, 14:10

Россияда вафот этган 17 нафар ўзбекистонликнинг жасадлари олиб келинди

Россияда турли бахтсиз ҳодисалар оқибатида вафот этган 17 фуқаронинг жасадлари Ўзбекистонга олиб келинди.

Тошкент кўчаларидан бирига Камолиддин Беҳзод номи берилади
22 апрель 2020, 12:33

Тошкент кўчаларидан бирига Камолиддин Беҳзод номи берилади

Мусаввир ва наққош Камолиддин Беҳзод таваллудининг 565 йиллиги муносабати билан Тошкентдаги кўчалардан бирига унинг номи берилади. Павел Беньков номи эса Республика ихтисослаштирилган рассомлик мактабига берилади.

ДСҚ йирик солиқ тўловчи корхона ходимларининг автотранспортларига стикер беради
21 апрель 2020, 22:05

ДСҚ йирик солиқ тўловчи корхона ходимларининг автотранспортларига стикер беради

Давлат солиқ қўмитаси карантин даврида йирик солиқ тўловчиларнинг транспорт воситаларига махсус рухсат берувчи стикерлар беришни бошлайди. Рухсат берувчи стикер олинган кундан бошлаб 30 кун мобайнида ҳаракатланиш ҳуқуқини беради. Стикерлар фақат белгиланган йўналиш бўйича, хизмат мақсадларида соат 9:00 дан 18:00 гача транспорт воситасидан фойдаланиш учун берилади.

Дарслик чоп этувчи корхонларнинг фаолият юритишига рухсат берилди
21 апрель 2020, 21:13

Дарслик чоп этувчи корхонларнинг фаолият юритишига рухсат берилди

Дарслик чоп этувчи нашриёт-матбаа корхонларининг фаолият юритишига рухсат берилди. Ушбу корхона раҳбарлари санитария ва гигиена қоидаларига тўлиқ риоя этилишига шахсан жавобгар бўлишади.

Майкл Помпео «Инновациялар учун ҳамкорлик» дастури ишга туширилганини олқишлади
21 апрель 2020, 16:57

Майкл Помпео «Инновациялар учун ҳамкорлик» дастури ишга туширилганини олқишлади

АҚШ давлат котиби Майкл Помпео Ўзбекистонда коронавирус пандемияси шароитида фуқароларга бепул психологик ёрдам кўрсатувчи ресурс ишга туширилганлигини олқишлади.

ЎСШ ва ПЗР ускуналари хариди учун япон грантларини жалб қилиш режалаштирилмоқда
21 апрель 2020, 14:52

ЎСШ ва ПЗР ускуналари хариди учун япон грантларини жалб қилиш режалаштирилмоқда

Ўзбекистон коронавирусни даволашда қўлланилаётган ўпкани сунъий шамоллатиш ускунаси ва полимераза занжири реакцияси мосламаларини сотиб олиш учун Япония ҳукумати грантларини жалб қилишни режалаштирмоқда.

Ўзбекистон матбуот эркинлиги рейтингида 180 давлат орасида 156-ўринни эгаллади
21 апрель 2020, 14:21

Ўзбекистон матбуот эркинлиги рейтингида 180 давлат орасида 156-ўринни эгаллади

Ўзбекистон «Чегара билмас мухбирлар» ташкилотининг матбуот эркинлиги рейтингида тўрт поғона юқорилаб, 180 давлат орасида 156-ўринни эгаллади. Мамлакатдаги вазият ҳали ҳам «мураккаб» деб баҳоланмоқда.

Ўзбекистон Россияга тиббий ниқоблар жўнатди
21 апрель 2020, 13:09

Ўзбекистон Россияга тиббий ниқоблар жўнатди

Ўзбекистондан жўнатилган икки партиядан иборат инсонпарварлик ёрдами Москвага етиб борди. Россияга жами 5 млн дона тиббий ниқоб юбориш режалаштирилган.

Мактабларда ўқув йили онлайн тарзда якунланади
21 апрель 2020, 13:04

Мактабларда ўқув йили онлайн тарзда якунланади

Халқ таълими тизимидаги ташкилот ва муассасаларда 2019−2020 ўқув йили «online-maktab» лойиҳаси доирасида ташкил этилган масофавий телевизион видеодарслар орқали якунланади.

Жиззахда машина уриб юборган тўрт ёшли қизча вафот этди
21 апрель 2020, 11:34

Жиззахда машина уриб юборган тўрт ёшли қизча вафот этди

Жиззах вилоятида ВАЗ-21063 ҳайдовчиси уриб юборган тўрт ёшли қизча шифохонада ҳаётдан кўз юмди.

Президент «Саховат ва кўмак» умумхалқ ҳаракатини йўлга қўйишни таклиф этди
20 апрель 2020, 22:31

Президент «Саховат ва кўмак» умумхалқ ҳаракатини йўлга қўйишни таклиф этди

«Албатта, рағбатлантириш учун пул тарқатиш осон йўл. Лекин эртага бунинг оқибатда нималарга олиб келишини ҳали бирон бир иқтисодчи башорат қила олмаяпти», — дея таъкидлаган президент. У «Саховат ва кўмак» умумхалқ ҳаракатини йўлга қўйиб, тадбиркорлар ўзи фаолият юритаётган ҳудудда ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолига ёрдам бериши таклифини илгари сурди.

Ўзбекистонда Рамазон ойи бошланиши 24 апрелга тўғри келади
20 апрель 2020, 20:32

Ўзбекистонда Рамазон ойи бошланиши 24 апрелга тўғри келади

Ўзбекистон мусулмонлари идораси 2020 йил Рамазон ойининг бошланиши 24 апрель кунига тўғри келишини маълум қилди.

Янги ҳафтада ҳаво ҳароратининг иссиқ бўлиши кутилмоқда
20 апрель 2020, 16:56

Янги ҳафтада ҳаво ҳароратининг иссиқ бўлиши кутилмоқда

Ҳафтанинг иккинчи ярмидан ҳарорат +30 даражалик чегарадан ошади. Фақатгина Қорақалпоғистонда пайшанба куни қисқа муддатли ёмғир ёғиши, жума куни эса ҳавонинг салқин бўлиши кутилмоқда.

Ўзбекистонда биринчи хусусий тадбиркорлик университети ташкил этилди
20 апрель 2020, 15:29

Ўзбекистонда биринчи хусусий тадбиркорлик университети ташкил этилди

Ҳукумат қарори билан Ўзбекистонда биринчи хусусий тадбиркорлик университети — TEAM University ташкил этилди. Бир гуруҳ тадбиркорлар ва мутахассислар иштирокида очилган ОТМда таълим фаолияти 2020/2021 ўқув йилидан бошланади.

Қозоғистонда ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари ҳуқуқлари ҳимоя қилинади
20 апрель 2020, 12:34

Қозоғистонда ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари ҳуқуқлари ҳимоя қилинади

Қозоғистон ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги битимни ратификация қилди. Унга кўра, мигрантларга меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ зарар етказилганда, компенсация ва бепул тиббий ёрдам кафолатланади.

Пенсионерларнинг карталаридан комиссион тўловлар ундирилмайди
20 апрель 2020, 12:15

Пенсионерларнинг карталаридан комиссион тўловлар ундирилмайди

Махсус комиссия қарори билан пенсионерларнинг банк карталаридан комиссион тўловлар ундирилмайди. Карантин даврида пенсиялар фақатгина карталарга ўтказиб берилади.

Ҳарбий-ватанпарварликка ихтисослаштирилган синфларга қабул тартиблари белгиланди
20 апрель 2020, 12:04

Ҳарбий-ватанпарварликка ихтисослаштирилган синфларга қабул тартиблари белгиланди

Ҳарбий-ватанпарварлик йўналишига ихтисослаштирилган синфларга 6-синфни битирган ўғил ва қизлар танлов асосида қабул қилинади. Номзодлар жисмоний тайёргарлик синови ва тест имтиҳонларидан ўтади.

Ноқонуний «стикер» олганларга жиноят иши қўзғатилди
20 апрель 2020, 10:53

Ноқонуний «стикер» олганларга жиноят иши қўзғатилди

Тошкентда автомашинада ҳаракатланиш ҳуқуқини берувчи стикерларни ноқонуний қўлга киритган МЧЖ раҳбарларига жиноят иши қўзғатилди.

Коронавирус билан касалланиш ҳолатлари сони ўзгаришсиз қолди
20 апрель 2020, 10:47

Коронавирус билан касалланиш ҳолатлари сони ўзгаришсиз қолди

Коронавирус инфекцияси аниқланган ҳолатлар сони ўзгаришсиз қолди — 1565 нафар бемор. 19 апрель куни эса бу кўрсаткич 75 нафарга кўпайган эди. Ўтган кун давомида 11,8 мингта тест ўтказилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг