Жамият

COVID-19: кунлик ҳолат
9 май 2020, 23:53

COVID-19: кунлик ҳолат

Ўзбекистонда коронавирус ҳолатлари 2349 тага, соғайган беморлар 1804 нафарга етди.

Фарғона водийсида зилзила сезилди
9 май 2020, 23:25

Фарғона водийсида зилзила сезилди

Фарғона водийсида қайд этилган зилзиланинг ўчоғи Хитойда жойлашгани хабар қилинди.

Томда дарс ўтган ўқитувчига миннатдорчилик билдирилди
8 май 2020, 21:26

Томда дарс ўтган ўқитувчига миннатдорчилик билдирилди

Тармоқда Фарғона вилоятидаги қишлоқда интернет сифати пастлиги сабабли уй томида ўтириб онлайн дарс бераётган ўқитувчи видеоси тарқалди. ХТВ ўқитувчига миннатдорчилик билдирди, АКТ вазирлиги эса вазият ўрганилаётганини маълум қилди.

Сувда оқиб кетган Миллий гвардия ходими соғ ҳолатда топилди
8 май 2020, 21:05

Сувда оқиб кетган Миллий гвардия ходими соғ ҳолатда топилди

Сирдарё вилоятида эвакуация ишлари вақтида сув оқизиб кетган уч нафар Миллий гвардия ходимидан бири соғ ҳолда топилди, яна бири бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда.

Дам олиш кунлари ёмғир ва момақалдироқ бўлиши кутилмоқда
8 май 2020, 20:27

Дам олиш кунлари ёмғир ва момақалдироқ бўлиши кутилмоқда

Дам олиш кунлари Ўзбекистон бўйлаб ёмғир ва момақалдироқ бўлиши кутилмоқда. Шамол тезлиги сониясига 28 метргача кучайиши мумкин.

Сардобадаги тошқин деярли 5000 объектга зарар етказган
8 май 2020, 17:55

Сардобадаги тошқин деярли 5000 объектга зарар етказган

Сардоба сув омбори тўғони бузилиши оқибатида содир бўлган тошқин сувлари 10 та маҳалла фуқаролар йиғинлари (23 та аҳоли пунктлари) ҳудудларидаги 4 711та турар ва 277 та нотурар жой объектларига ҳамда 30 718 га экин майдонларига зарар етказган. Тошқин оқибатларини бартараф этиш учун 2500 дан ортиқ техника жалб этилган.

Ўзбекистонлик шифокорлар Тожикистонга жўнаб кетди
8 май 2020, 14:30

Ўзбекистонлик шифокорлар Тожикистонга жўнаб кетди

Бир гуруҳ ўзбекистонлик шифокорлар коронавирус инфекциясига қарши курашишга кўмаклашиш мақсадида Тожикистонга жўнаб кетди.

Миллий сертификатга эга абитуриент математика фани бўйича тестдан озод қилинади
8 май 2020, 13:03

Миллий сертификатга эга абитуриент математика фани бўйича тестдан озод қилинади

Президент қарорига кўра, Математика фанини билиш даражаси бўйича имтиёз бериладиган даражадаги Миллий сертификатга эга абитуриент давлат ОТМга киришда математика фани бўйича тестдан озод қилинади. 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб Ихтисослаштирилган мактабларнинг математика фани бўйича ўқитувчилари тегишли даражадаги миллий сертификатга эга бўлишлари мажбурий ҳисобланади.

Ғалаба боғи очилишга тайёргарлик кўрмоқда — фото
8 май 2020, 12:29

Ғалаба боғи очилишга тайёргарлик кўрмоқда — фото

Тошкент шаҳрида Ғалаба боғининг қурилиши ниҳоясига етди. Олдинроқ президент Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 75 йиллиги муносабати билан ушбу боғни барпо этиш бўйича ташаббус билан чиққан эди.

Ҳар бир туманда математикага ихтисолаштирилган мактаблар ташкил этилади
8 май 2020, 11:21

Ҳар бир туманда математикага ихтисолаштирилган мактаблар ташкил этилади

Президент қарорига биноан, Ўзбекистонда математика соҳасидаги таълим сифатини ошириш мақсадида ҳар бир туманда математикага ихтисослаштирилган мактаблар ташкил этилади. Математика фанини билиш даражасини баҳолаш бўйича миллий сертификатлаш тизими жорий қилинади. Шунингдек, Муҳаммад Ал-Хоразмий номидаги халқаро мукофот таъсис этилиб, унинг совриндорларига 50 минг доллар берилади.

«Ниқобни ечиш тақиқланади» — президент
8 май 2020, 08:02

«Ниқобни ечиш тақиқланади» — президент

«Ҳозирча ниқобни ечиш мумкин эмас. Биз ушбу шароитларда ишлаш ва яшашни ўрганишимиз керак». Президент Шавкат Мирзиёев дунёдаги пандемия ривожини ҳисобга олган ҳолда карантин қоидаларига тўлиқ риоя этилиши зарурлигини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, карантин чоралари шароитида яшаш ва ишлашни ўрганиш зарур.

9 май куни оммавий тадбирлар ўтказиш тақиқланди
8 май 2020, 07:22

9 май куни оммавий тадбирлар ўтказиш тақиқланди

Карантин муносабати билан Ўзбекистонда Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган оммавий тадбирларни ўтказиш ҳамда фахрийларни зиёрат қилиш тақиқланди. Байрамни оила даврасида нишонлаш тавсия қилинди.

Алишер Усмонов сув тошқини оқибатларини бартараф этишга 10 млн доллар ажратди
8 май 2020, 07:11 1

Алишер Усмонов сув тошқини оқибатларини бартараф этишга 10 млн доллар ажратди

Алишер Усмонов Ўзбекистонга Сирдарё вилоятидаги сув тошқини оқибатларини бартараф этиш ва жабрланганларга ёрдам учун 10 млн доллар тақдим этди.

Ўзбекистон яна 11 минг фуқарони қайтаришни режалаштирмоқда — президент
7 май 2020, 23:44

Ўзбекистон яна 11 минг фуқарони қайтаришни режалаштирмоқда — президент

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Россия, Туркия, БАА ва бошқа давлатларда қийин вазиятда қолиб кетган 11 минг фуқарони қайтаришни режалаштираётганини маълум қилди.

Туман ва шаҳарлар ҳам қизил, сариқ ва яшил ҳудудларга ажратилади
7 май 2020, 20:23

Туман ва шаҳарлар ҳам қизил, сариқ ва яшил ҳудудларга ажратилади

Президент раислигида ўтказилган йиғилишда республика комиссиясига ҳудудларни тоифага ажратишни туман ва шаҳарлар даражасида белгилаш бўйича топшириқ берилди. «Эртага „яшил“ вилоятдаги бирор бир туманда касаллик аниқланадиган бўлса, бутун вилоятнинг тоифасини ўзгартириш шарт эмас», — дея таъкидлаган Шавкат Мирзиёев.

Пенсия ва нафақа тўловларининг кечиктирилганлигининг сабаблари эълон қилинди
7 май 2020, 19:33

Пенсия ва нафақа тўловларининг кечиктирилганлигининг сабаблари эълон қилинди

Май ойи учун пенсия ва нафақа тўловлари кечикди. Пенсия жамғармаси ва Халқ банки бунга электрон ахборот тизимида юқори даражада юклама пайдо бўлганлиги, ҳамда май ойининг дастлабки кунлари дам олиш кунларига тўғри келганлигини сабаб қилиб кўрсатишган.

Сув хўжалиги соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлигига янги раҳбар тайинланди
7 май 2020, 17:27

Сув хўжалиги соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлигига янги раҳбар тайинланди

Сув хўжалиги соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги директори тайинланди. Мазкур агентлик «Сувқурилишинвест» давлат унитар корхоналари фаолиятини мувофиқлаштирувчи ваколатли давлат органи ҳисобланади.

Matiz каналга тушиб кетди: уч киши воқеа жойида ҳалок бўлди
7 май 2020, 16:32

Matiz каналга тушиб кетди: уч киши воқеа жойида ҳалок бўлди

Сирдарё вилоятининг Сайхунобод туманида Matiz йўлдан чиқиб кетиб, каналга қулади. Ҳайдовчи ва икки йўловчи ҳалок бўлди.

Такси ва сартарошхоналар фаолиятига рухсат берилган ҳудудлар ва уларга талаблар
6 май 2020, 22:51

Такси ва сартарошхоналар фаолиятига рухсат берилган ҳудудлар ва уларга талаблар

Республика махсус комиссияси такси, сартарошхоналар ва гўзаллик салонлари фаолиятига қайси ҳудудларда рухсат берилганлиги ва уларга талабларни эълон қилди. Яшил ҳудудларда автотранспортнинг стикерсиз ҳаракатланишига рухсат берилади.

Карантин чоралари даражаси: қизил, яшил ва сариқ ҳудудлар
6 май 2020, 22:34

Карантин чоралари даражаси: қизил, яшил ва сариқ ҳудудлар

Республика махсус комиссияси карантин чоралари даражаси бўйича қайси ҳудудлар қизил, яшил ва сариққа ажратилганини эълон қилди. Бундан ташқари ушбу ҳудудларда қайси фаолият турларига қандай рухсатлар берилгани ҳақида маълумот берилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг