Жамият

Ҳафта якунида ҳаво салқинлашади
18 сентябрь 2020, 12:32

Ҳафта якунида ҳаво салқинлашади

Келгуси кунларда Волга минтақасидаги совуқ ҳавонинг Марказий Осиё томон йўналиши сабаб ҳавонинг бироз совиши кутилмоқда. Айрим ҳудудларда ёмғир ёғиши мумкин.

Ўзбекистон илк маротаба Жаҳон банкининг инсон капитали индексида иштирок этди
18 сентябрь 2020, 12:27

Ўзбекистон илк маротаба Жаҳон банкининг инсон капитали индексида иштирок этди

Жаҳон банкининг 2020 йил учун эълон қилинган инсон капитали индексида илк бор Ўзбекистон ҳам қатнашиб, 62 фоизлик натижа билан МДҲ давлатлари орасида Беларусь (70 фоиз), Россия (68 фоиз) ва Қозоғистондан (63 фоиз) кейинги ўринни эгаллади.

Дунё бўйлаб коронавирус беморлари сони 30 миллион кишидан ошди
18 сентябрь 2020, 11:05

Дунё бўйлаб коронавирус беморлари сони 30 миллион кишидан ошди

Дунё мамлакатлари бўйлаб коронавирус инфекцияси рўйхатга олинган беморлар сони 30 миллион кишидан ошди. Энг кўп беморлар АҚШ, Ҳиндистон ва Бразилияда қайд этилган.

ЖИДУ ва Вестминстер университетининг Тошкентдаги филиалига янги ректорлар тайинланди
18 сентябрь 2020, 10:55

ЖИДУ ва Вестминстер университетининг Тошкентдаги филиалига янги ректорлар тайинланди

Комилжон Каримов Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетига, Бахром Миркасимов эса Тошкент шаҳридаги Халқаро Вестминстер университетига ректор этиб тайинланди.

Халқаро туризмни ташкил этишга нисбатан қўлланилган чекловлар бекор қилинди
17 сентябрь 2020, 21:51

Халқаро туризмни ташкил этишга нисбатан қўлланилган чекловлар бекор қилинди

Республика махсус комиссияси қарори билан ПЗР тест текшируви натижаси манфий бўлган туристлар 14 кунлик карантинга олинмайдиган бўлди.

Урганчда халқаро университет филиали ташкил этилди
17 сентябрь 2020, 20:54

Урганчда халқаро университет филиали ташкил этилди

Урганчда халқаро Binary (Малайзия) университети филиали ташкил этилди. Филиалда тадбиркорлик ва бошқарув, ижтимоий-иқтисодий ҳамда иқтисодиётнинг эҳтиёж юқори бўлган бошқа соҳалари бўйича малакали кадрлар тайёрланади.

Авиақатновлар орқали Ўзбекистонга кириб келган фуқаролар карантинни ўз уйида ўташади
17 сентябрь 2020, 18:32

Авиақатновлар орқали Ўзбекистонга кириб келган фуқаролар карантинни ўз уйида ўташади

Пандемия даврида «қизил», «сариқ» ҳудуд мамлакатларидан кириб келган йўловчилар COVID-19 аниқланмагани ҳақидаги тест натижасини кўрсатиши ва 14 кунлик мажбурий уй карантинига жойлашиши шарт қилиб қўйилди. «Яшил» ҳудуд мамлакатларидан келган йўловчиларга нисбатан карантин тартиблари қўлланилмайди (касаллик аломатлари кузатилган йўловчилар бундан мустасно).

Жиззахда вафот этган ўқувчи қизнинг ўлим сабаби ҳақида маълумот берилди
17 сентябрь 2020, 16:47

Жиззахда вафот этган ўқувчи қизнинг ўлим сабаби ҳақида маълумот берилди

Жиззах вилоятида 9-синф ўқувчисининг дарс вақтида тўсатдан вафот этгани бўйича терговга қадар текширув бошланди. Дастлабки маълумотга кўра, қизнинг ўлимига ўткир нафас юрак-қон томир етишмовчилиги тез ва қисқа вақт ичида юзага келгани сабаб бўлган.

«Маълум бир миқдорда жарима тўлаш билан қутулиши етарли эмас» — сенатор артистлар ҳақида
17 сентябрь 2020, 16:10

«Маълум бир миқдорда жарима тўлаш билан қутулиши етарли эмас» — сенатор артистлар ҳақида

Сенатор Бахтиёр Сайфуллаев тўй ўтказишда карантин қоидаларини бузган артистлар фақатгина жарима билан қутулиб кетмасликлари керак, деб ҳисоблайди. Маданият вазирлигига сенатор сўрови юборилди.

Қандай ҳолатларда фуқароларни тасвирга тушириш ва ундан фойдаланиш мумкин: қоида ва истиснолар
17 сентябрь 2020, 14:52

Қандай ҳолатларда фуқароларни тасвирга тушириш ва ундан фойдаланиш мумкин: қоида ва истиснолар

Янги таҳрирдаги Фуқаролик кодексига фуқаронинг ўз тасвирига бўлган ҳуқуқини ҳимоя қилишга қаратилган алоҳида модда киритилиши кутилмоқда. Унга кўра, ҳар қандай фуқаронинг фото ёки видео тасвиридан фойдаланиш учун унинг розилиги керак бўлади. Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти директори Аъзам Мадаминов фуқаро тасвиридан фойдаланишга розилик олиш талаб этилмайдиган истисно ҳолатлар бўйича изоҳ берди.

Хонанда ўз тўйида ниқоб тақмагани учун 1 млн сўм миқдорида жаримага тортилди
17 сентябрь 2020, 14:47

Хонанда ўз тўйида ниқоб тақмагани учун 1 млн сўм миқдорида жаримага тортилди

Tashkent City`да тўй қилган эстрада хонандаси Вохиджон Исоқов МЖТКнинг 54-моддасига биноан БҲМнинг 5 баравари миқдорида жаримага тортилди. Ушбу миқдор модданинг 1-қисми бўйича, яъни жамоат жойларида ниқобсиз бўлгани учун тайинланади. Пандемия бошланганидан бери Ўзбекистонда карантин қоидаларини бузгани учун 619 мингдан ортиқ фуқаро жавобгарликка тортилди.

Тошкентдаги иккита кафеда деярли бир вақтда ёнғин содир бўлди
17 сентябрь 2020, 13:10

Тошкентдаги иккита кафеда деярли бир вақтда ёнғин содир бўлди

17 сентябрь куни эрталаб Тошкентнинг Миробод ва Чилонзор туманларидаги иккита кафеда деярли бир вақтда ёнғин чиқди.

Тошкентда электр тармоғидан оммавий узилиш ҳолатларига изоҳ берилди
17 сентябрь 2020, 12:54

Тошкентда электр тармоғидан оммавий узилиш ҳолатларига изоҳ берилди

Ижтимоий тармоқларда Тошкентнинг кўплаб туманларида яшовчи аҳоли электр энергияси ўчирилганидан шикоят қилди. Қарздорлик учун тўлов амалга оширилишига қарамасдан, бир неча соат давомида тармоққа уланмаган. «Ҳудудий электр тармоқлари» компаниясининг «Газета.uz»га изоҳ беришича, бир вақтнинг ўзида оммавий ўчириш ва қайта улаш бўйича автоматлаштирилган тизимига юкланиш ортиши натижасида тизим қайта уланишни 4−5 соатга кечикиб амалга оширган.

Севишганлар бир-бирини пичоқлади, қиз шифохонада вафот этди
17 сентябрь 2020, 12:35

Севишганлар бир-бирини пичоқлади, қиз шифохонада вафот этди

Наманганда 5 йилдан буён севишиб келаётган икки ёш ота-оналарини ўзаро турмуш қуришларига рози қилиш мақсадида бир-бирини пичоқлади. Қиз вафот этди, йигит шифохонада.

1 трлн сўмни нақдлаштириб, 30 млн долларни хорижга чиқарган жиноий гуруҳ фош этилди
17 сентябрь 2020, 12:30

1 трлн сўмни нақдлаштириб, 30 млн долларни хорижга чиқарган жиноий гуруҳ фош этилди

1 трлн сўм маблағни нақдлаштирган, 30 млн долларни чет элга чиқариб юборган жиноий гуруҳ иши судга оширилди. Аниқланишича, жиноий гуруҳ 300 млрд сўмга яқин маблағни соҳта раҳбарларнинг ҳисобига туширган ва кейинчалик ушбу маблағлар шерик банкларда нақдлаштирилган. Ҳар битта операцияда ўртача 500−600 минг доллардан нақдлаштирилган.

ИИБ ходимлари калтаклаб ўлдирган фуқаронинг хотини айбланувчиларни озод қилишни сўради
17 сентябрь 2020, 11:58

ИИБ ходимлари калтаклаб ўлдирган фуқаронинг хотини айбланувчиларни озод қилишни сўради

Чироқчи туманида ИИБ ходимлари томонидан калтакланиши оқибатида вафот этган фуқаронинг турмуш ўртоғи судланувчиларни кечириб, суд залидан озод қилишни сўради. «Буларни 50 йилга қамасангиз ҳам эрим қайтиб келмайди», — деди марҳумнинг хотини. Суд жараёни давом этмоқда.

Жиззах вилоятида 9-синф ўқувчиси дарс вақтида тўсатдан вафот этди
17 сентябрь 2020, 10:54

Жиззах вилоятида 9-синф ўқувчиси дарс вақтида тўсатдан вафот этди

Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманидаги 11-умумтаълим мактабида ўқув йили бошланишининг биринчи кунида, 9-синф ўқувчиси (қиз бола) дарс вақтида тўсатдан вафот этди. Ҳолат сабаби ҳозирча номаълум.

«Миграция, бу — экспорт, ишчи кучи экспорти» — Меҳнат вазирлиги
16 сентябрь 2020, 23:51

«Миграция, бу — экспорт, ишчи кучи экспорти» — Меҳнат вазирлиги

Меҳнат вазирлиги нима учун Ўзбекистонда фуқароларни хорижга ишлашга жўнатишдан аввал мажбурий ўқитишга қарор қилингани, шунингдек, қонуний ва ноқонуний мигрантлар ўртасидаги фарқларни тушунтириб берди. Тақдим этилган статистикага кўра, ҳозирда Россияда 600 минг ўзбекистонлик ҳужжатларсиз ишламоқда, 421 минг киши эса депортация қилиниб, РФга киришга тақиқ олган.

Тошкент вилояти бош имом-хатиби оламдан ўтди
16 сентябрь 2020, 18:51

Тошкент вилояти бош имом-хатиби оламдан ўтди

Тошкент вилояти бош имом-хатиби Хайруллоҳ Турматов 44 ёшида ҳаётдан кўз юмди.

Меҳмонхоналарда рўйхатдан ўтказишнинг янги тартиби жорий этилди
16 сентябрь 2020, 18:28

Меҳмонхоналарда рўйхатдан ўтказишнинг янги тартиби жорий этилди

Меҳмонхоналар, санаторийлар, дам олиш масканлари ва бошқа шу каби муассасалар хизматларидан фойдаланадиган барча фуқаролар жойлашиш вақтидан бошлаб, қанча муддат бўлишидан қатъи назар E-Mehmon тизимида автоматик тарзда рўйхатдан ўтказилади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг