Жаҳонда тасдиқланган коронавирус ҳолатлари сони 30 миллион кишидан ошди. Бу статистика АҚШнинг Жонс Хопкинс Университети маълумотлар базасида келтирилган.

Коронавирус асоратлари оқибатида, 943 минг киши вафот этган, 20,3 миллион беморлар соғайиб кетишган.

Энг кўп коронавирус қайд этилган мамлакат — АҚШ. У ерда 6,6 миллион коронавирус ҳолатлари тасдиқланган. Кейинги ўринларда Ҳиндистон (5,1 миллион) ва Бразилия (4,4 миллион) кетмоқда.

Ўзбекистонда ўтган кун давомида 599 та коронавирус ҳолатлари қайд этилган. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотларига кўра, вафот этганлар сони 417 нафарга тенг.