Ҳукумат қарори билан, Комилжон Хамидович Каримов Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг янги ректори этиб тайинланди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Комилжон Каримов 2015 йилдан Тошкент шаҳридаги Халқаро Вестминстер университетининг ректори сифатида фаолият юритган. Турли йилларда у БМТ, ЮНЕСКО ва ЮНИСЕФ ташкилотларида турли лавозимларда ишлаган ва таълим ҳамда соғлиқни сақлаш соҳасида ривожланиш масалалари билан шуғулланган.

ЖИДУ ректори вазифасини бажариш юклатилган Абдужабор Абдувахитов эса лавозимдан озод қилинди.

Тошкент шаҳридаги Халқаро Вестминстер университетининг ректори этиб эса Бахром Равшанович Миркасимов тайинланди.