Жамият

ОТМга кириш тест синовлари якунлари эълон қилинди
25 сентябрь 2020, 17:37

ОТМга кириш тест синовлари якунлари эълон қилинди

Давлат тест маркази томонидан 2020−2021-ўқув йилида олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича ўтказилган кириш тест синовлари якуни бўйича маълумот берилди. Бу йил 140 068 нафар абитуриент талабаликка қабул қилинди (ўтган йилдагидан 37 718 нафар кўп).

Пандемия даврида тиббиёт ходимларини рағбатлантириш тартиби ўзгарди
25 сентябрь 2020, 16:18

Пандемия даврида тиббиёт ходимларини рағбатлантириш тартиби ўзгарди

Пандемия даврида тиббиёт ходимларини рағбатлантириш тартибига ўзгартишлар киритилди. Хусусан, тиббиёт ходимлари ва бошқа ходимларнинг ойлик лавозим маошига 6 фоизлик кунлик қўшимча тўлов бекор қилинди. Ходимларга пул маблағлари банк карталарига ўтказиш орқали амалга оширилади.

Сентябрнинг охирги кунларида ҳаво салқин бўлади
25 сентябрь 2020, 13:54

Сентябрнинг охирги кунларида ҳаво салқин бўлади

Дам олиш кунлари совуқ антициклон туфайли ҳарорат иқлим меъёридан 3−4 даражага пасайиши кутилмоқда. Кейинги ҳафтанинг биринчи ярмида бутун республика ҳудуди ушбу совуқ антициклон таъсирида бўлади, булутлилик ортади, тоғолди ва тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кузатилиши мумкин.

Абитуриентларнинг имтиҳон натижалари бугун эълон қилинади
25 сентябрь 2020, 13:40

Абитуриентларнинг имтиҳон натижалари бугун эълон қилинади

Абитуриентларнинг имтиҳон натижалари 25 сентябрь куни соат 15:00 да ДТМ расмий веб-сайтида эълон қилинади. Аввалроқ ДТМ натижалар аллақачон аниқ экани, фақат бу йил кўплаб ёшларга имтиёзлар берилганлиги сабабли, уларни қўшиб чиқиш ишлари якунланаётганлиги ҳақида хабар берган эди.

Россия Ўзбекистонга 35 миллион доза коронавирусга қарши вакцина етказиб беради
25 сентябрь 2020, 12:32

Россия Ўзбекистонга 35 миллион доза коронавирусга қарши вакцина етказиб беради

Россия Ўзбекистонга 2020 йилда 10 миллион доза, 2021 йилда 25 миллион дона коронавирусга қарши вакцина етказиб бериши кутилмоқда. Россия тўғридан тўғри инвестициялар жамғармаси (РТИЖ) ва Laxisam фармацевтика компанияси Ўзбекистонга «Спутник V» вакцинасини юборишга келишувга эришди.

«Ҳудудгазтаъминот» Андижонда газ ҳисоблагич портлаганига изоҳ берди
25 сентябрь 2020, 09:30

«Ҳудудгазтаъминот» Андижонда газ ҳисоблагич портлаганига изоҳ берди

Андижондаги хонадонлардан бирида «Технопарк» компаниясининг ақлли газ ҳисоблагичи портлади. «Ҳудудгазтаъминот» портлашга ҳисоблагич ичида ҳаво-газ аралашмасининг чақнаши сабаб бўлганини маълум қилди.

Ростовдаги чодирли лагерда вафот этган фуқаро юзасидан маълумот берилди
24 сентябрь 2020, 20:58

Ростовдаги чодирли лагерда вафот этган фуқаро юзасидан маълумот берилди

Россия оммавий ахборот воситалари Каменск-Шахтинскдаги мигрантлар учун мўлжалланган чодирли лагерда 33 ёшли ўзбекистонликнинг вафот этгани ҳақида маълум қилди. Унга бир томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Ташқи ишлар вазирлиги ўлимни тасдиқлади, аммо фуқаронинг лагерда яшаганини рад этди.

Хорижликлар учун Россияда қолиш муддати яна узайтирилди
24 сентябрь 2020, 19:13 2

Хорижликлар учун Россияда қолиш муддати яна узайтирилди

Пандемия сабабли ҳорижликлар ва Россия фуқаролигига эга бўлмаган шахслар учун мамлакатда қолиш муддати 15 декабргача узайтирилди. Ўзбекистон элчихонаси РФда ноқонуний яшаб келаётган фуқароларни мамлакатда бўлиб туришларини қонунийлаштиришга ва ишлаш учун рухсатномаларни расмийлаштиришга чақирди.

ИИВ машиналар жарима майдончасида ноқонуний ушлаб турганини яширмоқчи — депутатлар
24 сентябрь 2020, 18:38

ИИВ машиналар жарима майдончасида ноқонуний ушлаб турганини яширмоқчи — депутатлар

Депутат Дониёр Ғаниев Ички ишлар вазирлиги эпидемияга қарши курашиш қоидалари бузилган тақдирда автомобилларни вақтинча ушлаб туришга рухсат бериш таклифи илгари сурилган қонун лойиҳасини тақдим этганини маълум қилди. Парламент аъзоси ИИВ бу орқали карантин пайтида автомобилларни жарима майдончаларига жойлаштириш ноқонуний эканлигини тан олганини тахмин қилди. ЙҲХББ маълумотларига кўра, карантин қоидалари бузилгани учун энг камида 155,8 мингта автомобиль жарима майдончаларига жойлаштирилган.

«Таълим тўғрисида”ги қонун президент томонидан имзоланди
24 сентябрь 2020, 15:43

«Таълим тўғрисида"ги қонун президент томонидан имзоланди

Президент «Таълим тўғрисида"ги қонунга имзо чекди. Мазкур қонун билан 1997 йилда қабул қилинган «Таълим тўғрисида"ги ҳамда «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида"ги қонунлар ўз кучини йўқотди.

Ўзбек имо-ишоралар тили пайдо бўлади (ми)?
24 сентябрь 2020, 14:30

Ўзбек имо-ишоралар тили пайдо бўлади (ми)?

23 сентябрь — Халқаро имо-ишоралар тили куни. Имо-ишоралар тилининг Ўзбекистондаги мақоми қандай ва карларнинг маълумот олиш ҳуқуқлари қай даражада ҳимояланган? Карлар ҳуқуқлари фаоли Маъмур Aҳлиддинов ва «Газета.uz» колумнисти Дилмурод Юсупов саволларга ойдинлик киритишга ҳаракат қилишди.

IMEI-кодларни рўйхатдан ўтказиш ўзбекистонликларга 13 млн долларга тушди
24 сентябрь 2020, 12:27

IMEI-кодларни рўйхатдан ўтказиш ўзбекистонликларга 13 млн долларга тушди

Мобиль қурилмаларнинг IMEI-кодларини пулли рўйхатга олишдан, ҳисоб-китобларга кўра, 135,5 млрд сўм тўпланди. Жами бўлиб 47 миллиондан зиёд код рўйхатга олинган. АКТ вазирлиги мобиль қурилмаларнинг расмий импорти ҳажми бир неча баробарга ўсганини маълум қилди.

Ўзбекистон вилоятларида қанча автомобиль рўйхатдан ўтказилган
24 сентябрь 2020, 11:33

Ўзбекистон вилоятларида қанча автомобиль рўйхатдан ўтказилган

Ўзбекистонда жисмоний шахсларга тегишли бўлган 2,5 млндан ортиқ автотранспорт воситалари мавжуд, шулардан 93% енгил автомобиллар. Энг кўп автотранспорт воситалари Тошкент шаҳрига, энг ками эса Сирдарё вилоятига тўғри келмоқда.

17 та метро бекатида биттадан чиқиш жойлари вақтинча ёпилади
24 сентябрь 2020, 11:18

17 та метро бекатида биттадан чиқиш жойлари вақтинча ёпилади

Тошкент метросининг 17 та бекатида биттадан чиқиш вестибюллари «ишлаб чиқариш эҳтиёжлари сабабли» вақтинча ёпилади. Бу қанча вақтгача давом этиши ҳақида аниқ маълумот берилмаган.

Россиядан Ўзбекистон фуқароларни олиб келиш учун автобус карвони йўлга чиқди
23 сентябрь 2020, 22:55

Россиядан Ўзбекистон фуқароларни олиб келиш учун автобус карвони йўлга чиқди

Россиянинг Қозоғистон билан чегара олди ҳудуди Самара вилоятида тўпланиб қолган фуқароларни ватанга олиб келиш мақсадида махсус автобус қатнови ташкил этилди. 15 та автобусдан иборат илк карвон Самара вилоятига йўлга чиқди.

Ипотека кредитини ажратишнинг соддалаштирилган тизими жорий этилади
23 сентябрь 2020, 18:07

Ипотека кредитини ажратишнинг соддалаштирилган тизими жорий этилади

Ўзбекистонда ипотека кредитини ажратишнинг соддалаштирилган тизими жорий этилади. Бу борадаги тажриба Андижоннинг учта туманида амалга оширилмоқда.

COVID-19 бўйича расмий статистика қанчалик тўғри?
23 сентябрь 2020, 15:11

COVID-19 бўйича расмий статистика қанчалик тўғри?

Ўзбекистонда коронавирус бўйича расмий статистика маълумотлари юзасидан саволлар бор. Daryo.uz нашрининг беморлар 2−3 кун ичида «тузалиб кетаётгани» тўғрисидаги мақоласидан кейин Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳудудлар бўйича батафсил статистикани эълон қилишни тўхтатди. Олдинроқ вафот этган коронавирус беморларининг жинси, ёши, исм-шарифининг бош ҳарфлари ва яшаш (даволаниш) жойлари бўйича маълумотларни очиқлаш ҳам тўхтатилган эди.

Самарқанд шаҳар бош имом-хатиби оламдан ўтди
23 сентябрь 2020, 13:27

Самарқанд шаҳар бош имом-хатиби оламдан ўтди

Самарқанд шаҳар бош имом-хатиби Нуриддинхон Исломов 73 ёшида ҳаётдан кўз юмди.

Навоийда содир бўлган ЙТҲда икки нафар шахс вафот этди ва уч киши жароҳатланди
23 сентябрь 2020, 12:28

Навоийда содир бўлган ЙТҲда икки нафар шахс вафот этди ва уч киши жароҳатланди

Навоий вилоятида Lacetti ҳайдовчисининг қарама-қарши йўлга чиқиб кетиб, Nexia автомобили билан тўқнашиши оқибатида икки киши ҳалок бўлган, яна уч киши тан жароҳатлари олган ва касалхонага ётқизилган.

ИИББ «ҳижоб кийган аёлларнинг ушланиши» воқеасига изоҳ берди
23 сентябрь 2020, 12:16

ИИББ «ҳижоб кийган аёлларнинг ушланиши» воқеасига изоҳ берди

Ижтимоий тармоқларда ҳижоб кийган аёллар ИИББ томонидан ушланганлиги айтилган видео тарқалди. Тошкент шаҳар ИИББнинг изоҳлашича, ушбу фикрлар ҳақиқатдан йироқ ва рўмол ўраган аёлларга ҳеч қандай озор берилмаган. Айтилишича, ушбу фуқаролар жамоат жойида тиббий ниқобсиз бўлган ва инспекторлар томонидан профилактик суҳбатлар ўтказилган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг