Жамият

Самарқанд шаҳар бош имом-хатиби оламдан ўтди
23 сентябрь 2020, 13:27

Самарқанд шаҳар бош имом-хатиби оламдан ўтди

Самарқанд шаҳар бош имом-хатиби Нуриддинхон Исломов 73 ёшида ҳаётдан кўз юмди.

Навоийда содир бўлган ЙТҲда икки нафар шахс вафот этди ва уч киши жароҳатланди
23 сентябрь 2020, 12:28

Навоийда содир бўлган ЙТҲда икки нафар шахс вафот этди ва уч киши жароҳатланди

Навоий вилоятида Lacetti ҳайдовчисининг қарама-қарши йўлга чиқиб кетиб, Nexia автомобили билан тўқнашиши оқибатида икки киши ҳалок бўлган, яна уч киши тан жароҳатлари олган ва касалхонага ётқизилган.

ИИББ «ҳижоб кийган аёлларнинг ушланиши» воқеасига изоҳ берди
23 сентябрь 2020, 12:16

ИИББ «ҳижоб кийган аёлларнинг ушланиши» воқеасига изоҳ берди

Ижтимоий тармоқларда ҳижоб кийган аёллар ИИББ томонидан ушланганлиги айтилган видео тарқалди. Тошкент шаҳар ИИББнинг изоҳлашича, ушбу фикрлар ҳақиқатдан йироқ ва рўмол ўраган аёлларга ҳеч қандай озор берилмаган. Айтилишича, ушбу фуқаролар жамоат жойида тиббий ниқобсиз бўлган ва инспекторлар томонидан профилактик суҳбатлар ўтказилган.

Президент ID-карталарни жорий этиш тўғрисидаги фармонни имзолади
23 сентябрь 2020, 10:00 1

Президент ID-карталарни жорий этиш тўғрисидаги фармонни имзолади

2021 йил 1 январдан Ўзбекистонда шахсни идентификациялашнинг ягона механизмини жорий этиш бошланиб, 2030 йилгача паспортлар ID-карталарга алмаштирилади.

IMEI-кодларини рўйхатга олиш тартиблари ўзгарди
22 сентябрь 2020, 23:30 1

IMEI-кодларини рўйхатга олиш тартиблари ўзгарди

UZIMEI оператори IMEI-кодларини рўйхатга олиш тартиблари ўзгаргани ҳақида маълум қилди. Эндиликда абонент рақами маҳаллий мобил операторларидан ариза берувчи номига расмийлаштирилган бўлиши керак.

Шуҳрат Қаюмов вафот этди
22 сентябрь 2020, 14:21 1

Шуҳрат Қаюмов вафот этди

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Шуҳрат Қаюмов 51 ёшида ҳаётдан кўз юмди.

Globus Relief хайрия ташкилоти Ўзбекистонга гуманитар ёрдам кўрсатди
22 сентябрь 2020, 12:26

Globus Relief хайрия ташкилоти Ўзбекистонга гуманитар ёрдам кўрсатди

Globus Relief хайрия ташкилоти (АҚШ) Ўзбекистонга коронавирусга курашишга кўмаклашиш мақсадида 800 минг долларлик тиббий препаратлар ва маҳсулотларни етказиб берди. Гуманитар ёрдам чекка ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларига юборилади.

Қайси ҳолатларда эмлаш мумкин эмас
21 сентябрь 2020, 18:19

Қайси ҳолатларда эмлаш мумкин эмас

Коронавирусга қарши кураш штаб аъзоси Севара Убайдуллаева эмлаш мумкин бўлмаган ҳолатлар тўғрисида маълумот берди. Унга кўра, ОИТС касаллигининг турли босқичларида, вакцинанинг асосий воситасига аллергия бўлса ва болаларда баъзи неврологик касалликларни зўрайиб бориши даврида эмлашга рухсат берилмайди.

Ўзбекистон фуқаролигини олиш ёки ундан воз кечиш онлайн-режимга ўтказилади
21 сентябрь 2020, 17:23

Ўзбекистон фуқаролигини олиш ёки ундан воз кечиш онлайн-режимга ўтказилади

Ўзбекистон фуқаролигига қабул қилиш ёки ундан чиқиш тўғрисида аризаларни онлайн тарзда қабул қилиш мақсадида «E-Fuqaro» маълумотлар базаси яратилган бўлиб, у октябрь ойида тўлиқ ишга туширилиши режалаштирилган.

UzAuto Motors Монополияга қарши курашиш қўмитасининг қарори устидан судга арз қилди
21 сентябрь 2020, 16:18

UzAuto Motors Монополияга қарши курашиш қўмитасининг қарори устидан судга арз қилди

UzAuto Motors Монополияга қарши курашиш қўмитасининг қарори устидан Тошкент шаҳар маъмурий судига шикоят қилди. Олдинроқ, Монополияга қарши курашиш кўмитасининг махсус комиссияси томонидан компанияга асоссиз оширилган нархларни бекор қилиб, автомобилларни камайтирилган нархларда сотиш бўйича кўрсатма берилган эди.

Чироқчида гумондорни калтаклаб, ўлдириб қўйган ИИБ ходимларига нисбатан ҳукм чиқарилди
21 сентябрь 2020, 15:53

Чироқчида гумондорни калтаклаб, ўлдириб қўйган ИИБ ходимларига нисбатан ҳукм чиқарилди

Чироқчи туманида гумондор фуқарони калтаклаб, ўлдириб қўйган собиқ ИИБ ходимларига ҳукм чиқарилди. Унга кўра, Н.Овлаев 9 йилга, А.Жанқабилов 8 йил 6 ойга, Ш. Рахмонов 6 йилга, А.Тожиноров 5 йил 6 ойга озодликдан маҳрум қилинди. Б.Ғайратовга эса 4 йил озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

Салқин ва қуруқ об-ҳаво ҳафта охиригача давом этади
21 сентябрь 2020, 14:16

Салқин ва қуруқ об-ҳаво ҳафта охиригача давом этади

Ҳафта охиригача Ўзбекистон ҳудуди салқин ва қуруқ ҳаво массаси таъсирида бўлади, ҳарорат + 22… + 27 даража атрофида бўлади.

Тошкентда тунги клубдаги пичоқланишда икки киши ҳалок бўлди
21 сентябрь 2020, 13:05

Тошкентда тунги клубдаги пичоқланишда икки киши ҳалок бўлди

Тошкентнинг Юнусобод туманида жойлашган Gorod Night Club тунги клубида юзага келган жанжалда бир киши тўрт кишини пичоқлади. Уларнинг икки нафари ҳалок бўлди, икки нафари эса шифохонага ётқизилди.

Савдо вакилидан директоргача: BIZNES AZIYA лавозим пиллапояларидан кўтарилишни таклиф қилади
21 сентябрь 2020, 09:00

Савдо вакилидан директоргача: BIZNES AZIYA лавозим пиллапояларидан кўтарилишни таклиф қилади

BIZNES AZIYA компанияси савдо соҳасида ривожланиш ва ўз мавқеини оширишга интилаётган шижоатли ва истиқболли ёшларни ишга таклиф қилади.

Кинотеатрларда «Ибрат» фильмининг премьераси бўлиб ўтади
20 сентябрь 2020, 15:00

Кинотеатрларда «Ибрат» фильмининг премьераси бўлиб ўтади

«Ибрат» тарихий бадиий фильми шоир, таржимон, тарихчи, тилшунос ва жадидчи Исҳоқхон Ибрат тақдири ҳақида сўзлаб беради.

Ўзбекистонда ҳар юзта оилада нечта компьютер, телевизор ва автомобиль борлиги маълум бўлди
19 сентябрь 2020, 12:11

Ўзбекистонда ҳар юзта оилада нечта компьютер, телевизор ва автомобиль борлиги маълум бўлди

2019 йилда Ўзбекистонда ҳар 100 оилага 55 та компьютер тўғри келди. Aвтомобиллар 47 тани ташкил қилган бўлса, телевизорлар сони эса 160 тани кўрсатмоқда.

Мазали ва фойдали: қовоқдан тайёрланадиган пишириқлар
19 сентябрь 2020, 10:30

Мазали ва фойдали: қовоқдан тайёрланадиган пишириқлар

Zira.uz тайёрлаган ушбу рўйхатдан кузнинг 7 хил энг ёрқин, энг хушбўй ва энг мазали пишириқлари — қовоқдан тайёрланган пишириқлар рецептларини топишингиз мумкин.

Коммунал соҳадаги лойиҳалар ва тарифлар маҳаллий кенгашлар билан келишилади
18 сентябрь 2020, 23:16

Коммунал соҳадаги лойиҳалар ва тарифлар маҳаллий кенгашлар билан келишилади

Ўзбекистонда коммунал соҳадаги лойиҳалар ва тарифлар маҳаллий кенгашлар билан келишилади. Президент раислигида ўтказилган йиғилишда 27 та туманда ичимлик суви билан таъминлаш ишлари танқид қилинди. Хабар қилинишича, қувурлар эскиргани сабабли ҳар йили қарийб 500 млн куб метр сув ёки ўртача 300 миллиард сўм исроф бўлмоқда.

Қашқадарёда ўлимидан олдин хат қолдирган мактаб директорининг вафоти бўйича текширув ўтказилмоқда
18 сентябрь 2020, 22:16

Қашқадарёда ўлимидан олдин хат қолдирган мактаб директорининг вафоти бўйича текширув ўтказилмоқда

Китоб туманида мактаб директори осилган ҳолатда топилди. Прокуратура маълумотларига кўра, қариндошлари суд-тиббиёт экспертизаси кўригидан ўтказмасдан уни дафн қилишган. Ўлимидан олдин директор хат қолдириб, унда ҳамкасбларидан «ҳар қандай ҳолатда ҳам коррупцияга йўл қўймаслик»ни сўраган.

Kun.uz Қашқадарёдаги «темир дафтар» билан боғлиқ «спектакль» ҳақидаги мақолани ўчирди
18 сентябрь 2020, 19:04

Kun.uz Қашқадарёдаги «темир дафтар» билан боғлиқ «спектакль» ҳақидаги мақолани ўчирди

Kun.uz нашри «темир дафтар»да бўлмаган шахсларга ер ажратилгани ҳақидаги мақолани ўчирди. Хабар қилинишича, сабзавотчилик билан шуғулланиш учун олти киши ўртасида 10 гектар ер бўлиб берилган ва улар орасида фақат бир киши эҳтиёжманд оилалар рўйхатида бўлган. Яна бир фуқаронинг ҳолати эса баҳсли.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг