Волга минтақасидан келаётган совуқ ҳаво шанба куни чиқиб кетиши кутилмоқда. Кечаси ҳаво ҳарорати +8…+11 даража, кундузи эса +24…+27 даражагача кузатилиши мумкин, дея хабар қилди Ўзгидромет матбуот хизмати.

Ёғингарчилик бўлмайди, фақатги кечаси ва эрталаб Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларининг айрим туманларида ёмғир ёғиши кутилмоқда.

Ўзбекистон бўйича якшанба куни ҳаво очиқ бўлади. Ҳааво ҳарорати кечаси +10…+15, кундузи +25…+30 даражагача кўтарилиши кутилмоқда. Республиканинг шимолида 19−20 сентябрь кунлари шамол 15−20 м/с гача кучайиши мумкин.