Бошқа ишга ўтиши муносабати билан Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги директори — молия вазирининг ўринбосари лавозимидан озод қилинди. Буни Молия вазирлиги матбуот хизмати «Газета.uz» га тасдиқлади.

Ғолиб Холжигитов Молия вазирлигида иш фаолиятини 2001 йилда бошлаган. 2004−2011 йилларда Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги монополияга қарши сиёсатни такомиллаштириш эксперт гуруҳи раҳбари, Марказ директори вазифасини бажарувчи ва Марказ директори, 2016−2018 йилларда UBS Global Wealth Management корпорациясининг хусусий капитал ва молиявий технологияларни бошқариш масаласида автоматлаштириш ва роботлаштириш хизматларни жорий этиш бўйича лойиҳалар менежери (АҚШ) сифатида фаолият кўрсатган.

2018 йилдан 2019 йилгача Ғолиб Холжигитов Bank of America Merril Lynch корпорациясининг молиявий технологиялар масалалари бўйича лойиҳалар менежери (АҚШ) лавозимида ишлаган.

2019 йилда молия вазири ўринбосари этиб тайинланган эди.