Жамият

Иш ҳафтасининг иккинчи ярмида кам булутли ва қуруқ об-ҳаво бўлади
19 апрель 2021, 13:26

Иш ҳафтасининг иккинчи ярмида кам булутли ва қуруқ об-ҳаво бўлади

20−21 апрелда Ўзбекистон ҳудудига Каспий денгизи ҳудудларидан нам ҳаво массалари, сўнг Урал ҳудудларидан деярли совуқ антициклон кириб келади. Республиканинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Иш ҳафтасининг иккинчи ярмида Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари бўйича кам булутли ва қуруқ об-ҳаво бўлади.

«Карантин қоидаларини бузганларга нисбатан энг қатъий чоралар қўлланилади» — ИИВ
19 апрель 2021, 12:48

«Карантин қоидаларини бузганларга нисбатан энг қатъий чоралар қўлланилади» — ИИВ

Агар илгари ички ишлар органлари ходимлари карантин қоидаларини бузган фуқароларни огоҳлантириш билан чекланиб қолишган бўлса, энди қоидабузарларга нисбатан энг қатъий чоралар қўлланилади, дейилади ИИВ хабарида. Биргина 18 апрелнинг ўзида Тошкентда карантин қоидаларига риоя қилмаганлик тўғрисида 773 та баённома тузилди.

Хитой-ўзбек вакцинаси «британия» ва «бразилия» штаммларига қарши самарали эканлиги тасдиқланди
19 апрель 2021, 10:33

Хитой-ўзбек вакцинаси «британия» ва «бразилия» штаммларига қарши самарали эканлиги тасдиқланди

Хитой-ўзбек ZF-UZ-VAС2001 вакцинаси коронавируснинг янги «британия» ва «бразилия» штаммларига қарши самарали эканлиги қайд этилди. Бундан ташқари, мазкур вакцина «жанубий африка» штаммига ҳам қарши актив нейтрал ҳолатини сақлаб қолди.

65 ёшдан катталар ва ёш болаларга таровеҳ намозларини уйда адо этиш сўралмоқда
19 апрель 2021, 09:53

65 ёшдан катталар ва ёш болаларга таровеҳ намозларини уйда адо этиш сўралмоқда

Мураккаб эпидемиологик вазиятни эътиборга олиб, жума ва таровеҳ намозларини амалга оширишда 65 ва ундан катта ёшдаги фуқаролар, ёш болалар ҳамда сурункали касаллиги мавжуд шахслардан ибодатларни уйда амалга ошириш сўралмоқда.

Наманган таркибида яна битта туман ташкил қилинади
19 апрель 2021, 09:42 1

Наманган таркибида яна битта туман ташкил қилинади

Наманган таркибида яна бир туман — Янги Наманган туманини ташкил этиш режалаштирилган. Сентябрда шаҳарда 2003 йилда тугатилган Давлатобод тумани қайта тузилган эди.

Ўзгидрометнинг энг баланд тоғ метеостанцияси — Ойгаинг қандай ишлайди
18 апрель 2021, 09:08

Ўзгидрометнинг энг баланд тоғ метеостанцияси — Ойгаинг қандай ишлайди

Тоғлардаги қор захираси етарлими, дарёларда сув миқдори қанча бўлади, қор кўчкиси хавфи мавжудми? Технология қанчалик тараққий этмасин, айрим метеокузатувларни одамларнинг иштирокисиз ўтказиб бўлмайди. «Газета.uz» Ўзгидромет таклифи билан мамлакатдаги энг баланд тоғ метеостанцияси — Ойгаингга ташриф буюрди. Бу масканда бир неча мутахассис оиласи билан яшаб, меҳнат қилади, қор қопламаси ҳолатини назорат қилиб, ҳар 3 соатда маълумотлар жўнатиб туради.

Ангрен МИБ раҳбари ходимларини ҳақорат қилгани учун хайфсан олди
17 апрель 2021, 17:52

Ангрен МИБ раҳбари ходимларини ҳақорат қилгани учун хайфсан олди

Ангрен Мажбурий ижро бюроси раҳбари Моҳизода Юсупова режани бажармаган ходимларни номақбул сўзлар билан ҳақорат қилгани учун ҳайфсан олди. МИБ келгусида бу каби ҳолатларнинг олдини олиш учун чоралар кўрилишини маълум қилди.

Ўзбекистонда неча ёшлиларда кўпроқ COVID-19 юқтириш ҳолатлари кузатилмоқда?
17 апрель 2021, 15:10

Ўзбекистонда неча ёшлиларда кўпроқ COVID-19 юқтириш ҳолатлари кузатилмоқда?

Маълум қилинишича, Ўзбекистонда коронавирусдан касалланганларнинг 22−26 фоизини 60 ёш ва ундан катталар ташкил этмоқда. Шунингдек, 30−39 ёшдагилар 17−20 фоизни, 14 ёшгача бўлган болалар ўртача 13−15 фоизни ташкил қилмоқда.

Ўзбек олимларининг COVID-19га қарши икки вакцинаси ЖССТ номзод вакциналар рўйхатига кирди
17 апрель 2021, 14:21 1

Ўзбек олимларининг COVID-19га қарши икки вакцинаси ЖССТ номзод вакциналар рўйхатига кирди

Ўзбек олимлари томонидан яратилаётган икки вакцина — Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илғор технологиялар маркази ҳамда ФА Геномика ва биоинформатика маркази вакциналари Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг номзод вакциналар рўйхатига киритилди. Мазкур икки вакцина ҳозирда клиник олди синовларидан ўтмоқда.

«Жаслиқ»да 100 га яқин маҳкум сақланмоқда — ҳуқуқ ҳимоячиси
17 апрель 2021, 14:08 2

«Жаслиқ»да 100 га яқин маҳкум сақланмоқда — ҳуқуқ ҳимоячиси

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари «Эзгулик» жамияти раиси Абдураҳмон Ташановнинг Kun.uz'га берган интервьюсида маълум қилишича, расман ёпилгани эълон қилинган Жаслиқ қамоқхонаси фаолият юритишда давом этмоқда. Унинг айтишича, Навоий вилоятининг Қизилтепа туманида умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган шахсларни сақлаш учун замонавий қамоқхона қурилмоқда. «Шу қамоқхона битса, ҳозир Жаслиқда олиб қолинган маҳкумлар у ерга кўчириларкан», — дейди у.

Сергели метро йўналишидаги техник муаммо аввалдан кутилган эди — метрополитен раҳбари
17 апрель 2021, 14:03 1

Сергели метро йўналишидаги техник муаммо аввалдан кутилган эди — метрополитен раҳбари

Тошкент метрополитени раҳбари Ойбек Худойқулов Сергели йўналишида техник муаммо туфайли поездлар ҳаракати тўхтаб қолгани кутилган воқеа бўлганлигини айтди. «Ҳаво ҳарорати ошганда рельсларнинг узайишини биз билувдик, фақат ҳаво 19−20 градус бўлгани учун, бу ҳолат бир ойдан кейин бўлади деб ўйлагандик», — деди у.

«Менга совуғи ҳам, иссиғи ҳам йўқ» — Қурилиш вазири оила аъзолари алоқадор бўлган компания ҳақида
17 апрель 2021, 13:53

«Менга совуғи ҳам, иссиғи ҳам йўқ» — Қурилиш вазири оила аъзолари алоқадор бўлган компания ҳақида

Қурилиш вазири акционерлари орасида ўғли ва турмуш ўртоғи ҳам бўлган «12-трест»нинг давлат харидларини тендерсиз қўлга киритгани ҳақидаги хабарларга изоҳ берди. «51 фоиз давлат улуши бўлгандан кейин менга унинг совуғи ҳам, иссиғи ҳам йўқ», — деди вазир.

Керак бўлса тўйларни ҳам тўхтатамиз — бош вазир карантин чекловлари ҳақида
17 апрель 2021, 13:25

Керак бўлса тўйларни ҳам тўхтатамиз — бош вазир карантин чекловлари ҳақида

Республика махсус комиссиясининг йиғилишида бош вазир Абдулла Арипов карантин чекловлари кучайтирилишини маълум қилди. «Керак бўлса тўйларни ҳам тўхтатамиз», — деди у. Бундан ташқари, 200−300 кишилик тўйлар ўтказилаётгани ва уларда айрим раҳбарлар ҳам қатнашаётгани танқид қилинди. Қолаверса, президентнинг йиғилишларни 45 дақиқадан оширмаслик бўйича берган топшириғига амал қилмаётган раҳбарлар ишдан олиниши ҳақида огоҳлантирилди.

Авиачипталар нархининг ҳаддан зиёд юқорилиги юзасидан сенатор сўрови юборилди
17 апрель 2021, 12:57

Авиачипталар нархининг ҳаддан зиёд юқорилиги юзасидан сенатор сўрови юборилди

Авиачипталар нархининг ҳаддан зиёд юқорилиги юзасидан Монополияга қарши курашиш қўмитаси раисига сенатор сўрови юборилди. Сенат маълумотларига кўра, нарх белгилашда фуқаролар тушиб қолган танловсиз, мураккаб вазиятдан инсофсизларча фойдаланилмоқда.

Ўзбекистонда коронавируснинг «Жанубий Африка» штамми аниқланган — бош вазир
17 апрель 2021, 11:41

Ўзбекистонда коронавируснинг «Жанубий Африка» штамми аниқланган — бош вазир

Бош вазир Абдулла Арипов Ўзбекистонга коронавируснинг Жанубий Африкада аниқланган штамми ҳам кириб келганини маълум қилди. Ҳукумат раҳбари болалар орасида касалликнинг кўпайётганига алоҳида эътибор қаратиш кераклигини таъкидлади.

18 апрелдан карантин қоидаларига амал қилинишини назорат қилиш янада кучайтирилади
17 апрель 2021, 11:30

18 апрелдан карантин қоидаларига амал қилинишини назорат қилиш янада кучайтирилади

Ўзбекистонда коронавирус юқтириш ҳолатлари кескин ошаётганлиги сабабли, 18 апрелдан карантин назорати кучайтирилади, умумий овқатланиш муассасаларида ва автобусларда ўринлар 50 фоизгача чекланади. Шунингдек, 1 майдан концерт ва томошалар каби оммавий тадбирларни ёпиқ маданият саройларида ўтказиш чекланади.

Саҳарлик ва ифторлик учун тавсия этиладиган таомлар
17 апрель 2021, 10:30

Саҳарлик ва ифторлик учун тавсия этиладиган таомлар

Zira.uz саҳарлик ва ифторлик учун мазали ва тўйимли таомлар рецептлари рўйхатини тақдим этади.

Самарқанд бешта йўналиш бўйича ривожлантирилади
16 апрель 2021, 17:46

Самарқанд бешта йўналиш бўйича ривожлантирилади

Шавкат Мирзиёев Самарқанддаги йиғилишда шаҳар келажагини янада обод қилиш ва ёшлар учун имкониятларни кенгайтириш вазифасини эълон қилди. У Самарқанд вилоятини ривожлантиришнинг бешта йўналишини, шу жумладан саноат, транспорт логистикаси ва туризм соҳаларини белгилаб берди.

Болаларда танқидий фикрлашни қандай ривожлантириш мумкин
16 апрель 2021, 17:40

Болаларда танқидий фикрлашни қандай ривожлантириш мумкин

Болалар меҳнат бозорида муваффақиятли рақобатлашиши учун қандай кўникмалар уларнинг сифатли ўқишига ёрдам беради? Ота-оналар фарзандларида танқидий фикрлашни ривожлантириш учун қандай усуллардан фойдаланишлари мумкин? Бола ўқиш вақтини беҳуда ўтказмаслиги учун қандай қилиб уни ўқишга ўргатиш мумкин? Бу ва бошқа саволларга жавоблар Leader School томонидан ташкил этилган халқаро таълим мутахассиси Лилия Мухаметшинанинг семинарида кўтарилди.

Россияда 330 мингдан ортиқ ўзбекистонлик ноқонуний муҳожирлар мавжуд
16 апрель 2021, 17:30

Россияда 330 мингдан ортиқ ўзбекистонлик ноқонуний муҳожирлар мавжуд

Россия ички ишлар вазирлиги 15 июнга қадар МДҲ давлатларига Россияда ноқонуний бўлиб турган муҳожирларни олиб чиқиб кетишни талаб қилмоқда. Маълумотларга кўра, ҳозирда Ўзбекистондан 332 минг нафар муҳожир Россия ҳудудида ноқонуний бўлиб турибди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг