«Газета.uz» пазандачилик саҳифаси бўлмиш Zira.uz билан биргаликда саҳарлик ва ифторлик учун таомлар рўйхатини тақдим этади.

Саҳарлик

Кўкатли сирниклар


Саҳарлик учун шакар солинмай пишириладиган сирниклар айни муддао. Творог ва кўкатли сирникларга пишлоқнинг солиниши уларни янада мазалироқ ва тўйимлироқ чиқишини кафолатлайди.

Нонуштабоп галеталар


Саҳарликка тайёрласа бўладиган жуда мазали галеталар рецептини тақдим этамиз.Тавсия: агар хамир ва асосни бир кеча олдин тайёрлаб қўйсак, ишимиз анчагина енгиллашади.

Кўкатли қатлама


Қизартириб қовурилган қарсилдоқ қаватли хамир ва иссиқ чойга ҳеч ким бефарқ қолмайди. Бундай мазали қатламалар дастурхондан тез ғойиб бўла бошлашади.

Менемен — туркча қовурилган тухум


Менемен — помидор ва булғор қалампири билан пишириладиган туркларнинг миллий нонуштаси ҳисобланади. Туркияда нонуштага асосан ана шу таом кўпроқ тортилади.

«Хризантема» гўштли пироги


Юмшоқ ва мазали, оширма хамирдан тайёрланиб, ичига қийма ва пишлоқ уйғунлаштирилган бу пирог иштаҳани очиб, кайфиятни кўтариши аниқ.

Ифторлик

Товуқли «чўнтакчалар»


Осон тайёрланиладиган ва жуда ажойиб кўринишга эга бу таомни товуқ гўштидан тайёрладик. Ҳар хил таъмли таомни хоҳловчилар эса товуқ ўрнига курка гўштидан солишлари ҳам мумкин. Сабзавотлардан ҳам хоҳлаганингизни ишлатишингиз мумкин.

Фрикаделкали туркча шўрва


Мана бундай фрикаделкали шўрва ҳам таомномангизни бойитиб, ажойиб тушлик ёки кечки овқат вазифасини бемалол уддалай олади.

Мол гўштидан тайёрланган чашушули


Чашушули — грузинча миллий таомлардан бири бўлиб, мол гўштидан тайёрланиб, помидорли қайла билан бирга паст оловда димлаб пиширилади.

Бозор хоним


Уйда, ўз қўлларингиз билан пиширилган хоним эса ҳаммасидан ҳам аълодир. Ишонаверинг, бизнинг рецепт бўйича тайёрланг ва бунга ўзингиз гувоҳ бўлинг. Батафсил фоторецептларда ҳаммасини кўриб олинг.

Бақлажон ва пишлоқ билан пиширилган товуқ гўшти


Бундай таомни тайёрлаш жуда мароқли ва қизиқарли. Товуқ гўшти, бақлажон ва моцарелла пишлоғи уйғунлашуви жуда мазали таъмни ҳосил қилади. Ҳа айтганча, помидорли қайла эса ушбу таомга серсувлик бахш этади.

Янада кўпроқ рецептлар — Zira.uz сайтида.

Facebook: fb.com/zirauz
Instagram: @zirauzтот
Telegram (ўзбек тилида): t.me/zirauzuz
Telegram (рус тилида): t.me/zirauz
Telegram чат-гуруҳ: t.me/zirauz_chat
Таҳририят телефон рақами: (+99878) 148−15−55
Telegram: (+99899) 837−15−15