Россия ички ишлар вазирлиги 15 июнга қадар МДҲ давлатларига Россияда ноқонуний бўлиб турган муҳожирларни олиб чиқиб кетишни талаб қилмоқда, дея хабар берди РИА Новости.

Маълумотларга кўра, ҳозирда Ўзбекистондан 332 минг, Тожикистондан 247 минг, Украинадан 152 минг, Озарбойжондан 120 минг, Қирғизистондан 115 минг, Арманистондан 61 минг, Молдовадан 56 минг ва Қозоғистондан 49 минг ноқонуний муҳожирлар Россия ҳудудида бўлиб туришибди.

Маълумот учун, 2020 йил декабрь ойи ўрталарида Россия президенти Владимир Путин фармонига кўра, коронавирус билан боғлиқ вазият сабабли муҳожирларнинг мамлакатда вақтинчалик яшаш муддатини 2021 йил 15 июнгача узайтирган эди.