Коронавирусга қарши курашиш бўйича Махсус комиссиянинг кенгайтирилган йиғилишида Cоғлиқни сақлаш вазири ўринбосари — Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати раҳбари Баҳодир Юсупалиев маълумот берди.

Айни пайтда Ўзбекистон ҳудудида рўйхатга олинаётган коронавирусдан касалланганларнинг ёш таҳлили қуйидагича:

  • 14 ёшгача бўлган болалар ўртача 13−15 фоизни;
  • 15−19 ёшдагилар 4−6 фоизни;
  • 20−29 ёшдагилар 11−14 фоизни;
  • 30−39 ёшдагилар 17−20 фоизни;
  • 40−49 ёшдагилар 10−15 фоизни;
  • 50−59 ёшдагилар 12−16 фоизни;
  • 60 ёш ва ундан катталар 22−26 фоизни ташкил этмоқда.

Маълумот учун, сўнгги кун давомида Ўзбекистонда 316 та коронавирус юқтириш ҳолатлари аниқланган бўлиб, 16 апрель ҳолатига кўра, мамлакатда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 86338 нафарни ташкил этмоқда.