Самарқанд вилоятида солиқ испектори ва фермер фуқарога ноқонуний равишда 15 гектар ер майдонини олиб бермоқчи бўлди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Аниқланишича, Пастдарғом тумани давлат солиқ инспектори Б.Ж. ва фермер ҳўжалиги раиси Х.Б., фуқарога тумандан 15 гектар ер майдонини 13.000 АҚШ доллари эвазига расмийлаштириб беришини ваъда килган. Фуқаро «Павлония» кўчатини экиш ниятида юрган.

Б.Ж. ва Х.Б. 17 май куни сўралган пулларни қўлга киритаётган вақтида, Самарқанд вилояти ИИБ ЖҚБ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими, ДХХ нинг вилоят бошқармаси ҳамда вилоят прокуратураси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида қўлга олинди.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.