Humans доим ўз мижозларига қизиқарли хизматларни таклиф этишга интилади: бренд жорий этилиши даврида алоқа хизматларини бепул тақдим этди, одатий тарифлар ўрнига конструктор таклиф қилди, чексиз трафикли иловаларни ишга туширди.

Чексиз иловаларга талаб 2020 йилда кучайиб борди, ҳозирги кунга келиб ҳам фойдаланувчилар томонидан талаб юқори даражада.

Ўзбекистонликлар ишлашлари, ўқишлари, мулоқот қилишлари ҳамда керакли ахборот олишлари қулай бўлиши учун Humans аниқ белгиланган нархда ZOOM ва бошқа оммабоп иловалар (YouTube, Telegram, Facebook, Instagram, Odnoklassniki.ru, VKontakte ва бошқалар)дан трафик чекловисиз фойдаланиш имкониятини тақдим этди.

Мижоз фақат ўзи ҳақиқатдан ҳам истаган хизматлардан фойдаланишни бошлади: фақат YouTube иловасидан фойдаланишни хоҳласа — 15 000 UZSга 30 кунга «Чексиз YouTubе» хизматини улаши мумкин. Ортиқча дақиқалар, СМС ҳамда бошқа хизматлар мажбурий равишда белгиланмайди. Шунингдек, мижоз хизмат нархи қанча бўлса, шунча пул тўлайди — ортиқча бир сўм ҳам олинмайди. Чунки Humans уланган хизматлар доирасидан ташқари қўшимча кунлик ёки ойлик абонент тўловларини ечиб олмайди. Албатта, яширин тўловлар ҳам йўқ.


Янги хизматларни ишга тушириш ҳамда уларни такомиллаштириш учун компания Тelegram-каналида сўровлар ўтказади. Шундай қилиб яқинда мижозларнинг хоҳишига кўра Spotify мусиқа стриминг сервисидан бепул фойдаланиш имконияти HUMANS.uz иловасига қўшилди.

Бир нечта чексиз иловалардан фойдаланувчи ҳамда гигабайтларни жуда кўп миқдорда сарфлайдиганлар учун компания чексиз трафикли интернет нархини 90 000 сўмдан 50 000 сўмгача пасайтирди. Мазкур ташаббус бутун дунё бўйлаб чексиз интернет нархи ошиб бораётган бир пайтда қабул қилинди.

Humans одамлар учун чиндан ҳам фойда олиб келувчи, уларнинг пулини ва вақтини тежайдиган хизматларни яратади.

«2020 йилда бошланган пандемия даврида ZOOM иловасидан фойдаланишга талаб бир неча ой ичида 20 каррага (дунё бўйлаб 10 миллион нафар фойдаланувчидан 200 миллионгача) ошди. Бунинг сабаби, иловадан нафақат тижорий сегментдагилар, балки масофадан туриб ўқишга мажбур бўлган одамлар ҳам фойдаланишни бошлаганида. Ўзбекистон аҳолиси ҳам бундан мустасно эмас».

Реклама ҳуқуқлари асосида.