12 май куни Самарқандда ЙТҲ оқибатида пиёда вафот этди, дея хабар бермоқда ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати.

Ҳодиса соат 4:00 ларда Самарқанд тумани, Янгиариқ маҳалласи ҳудудидан ўтган А-378 автомобиль йўлида содир бўлган. 42 ёшли Туркия фуқароси ўз бошқарувидаги юк автомашинасида пиёдани уриб юборган.

Натижада Қашқадарё вилояти, Косон туманида яшаган 39 ёшли пиёда воқеа жойида вафот этган.