21 майдан Тошкент метросининг Чилонзор ва Ўзбекистон йўналишлари янги жадвал асосида ишлайди, деб хабар берди «Ўзбекистон темир йўллари» матбуот хизмати.

Икки йўналишнинг ишлаш тартиби вақтинча соат 6:00 дан 23:00 гача ўрнатилади (ҳозир — соат 5:00 дан 00:00 гача), дея таъкидлади компания. Ушбу метро линияларининг иш вақтини ўзгартириш сабаблари, шунингдек, аввалги режимга қайтиш санаси кўрсатилмаган.