19 май куни ўзбек-хитой олимлари ҳаммуаллифлигидаги ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг яна 500 минг дозаси Ўзбекистонга олиб келинди, дея хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

18 май куни вакцинадан 1 млн доза келтирилган эди. Эмлаш жараёнларида фойдаланилаётган ZF-UZ-VAC2001 миқдори 3 миллион дозага етган.

Март ойида 660 минг доза AstraZeneca, апрель ойида 100 минг доза «Спутник V» вакциналари ҳам олиб келинган.

Вазирлик маълумотларига кўра, 1 апрелдан 18 майгача бўлган муддатда мамлакатда жами 1 млн 412 минг312 доза вакцинадан фойдаланилди.

Улардан 1-босқичда эмланганлар 1 млн 125 минг 995 нафарни, 2-босқичда эмланганлар 286 минг 317 нафарни ташкил қилди.