Жамият

Сурхондарёда Мирзо Улуғбек ҳукмронлиги даврига оид мис тангалар топилди
7 март 2022, 19:13

Сурхондарёда Мирзо Улуғбек ҳукмронлиги даврига оид мис тангалар топилди

Сурхондарёдаги Тўпаланг дарёси қирғоғидан Мирзо Улуғбек ҳукмронлиги даврига оид мис тангалар топилди. Тангаларнинг бет тарафида «Самарқанд», «Адлийя» сўзлари, ҳижрий 823 ва 832 каби зарб қилинган йиллари акс этган.

Европада газ нархи 3950 долларгача кўтарилди
7 март 2022, 16:20

Европада газ нархи 3950 долларгача кўтарилди

Лондоннинг ICE биржасида апрель ойи учун минг кубометр газнинг фючерс нархлари 3950 долларгача кўтарилди. Бир соат ичида нархлар 1000 долларга пастлади ва айни пайтда 2900 доллар атрофида бўлиб турибди.

Ҳафта давомида ёмғир ёғиши кутилмоқда
7 март 2022, 14:45

Ҳафта давомида ёмғир ёғиши кутилмоқда

Ўзбекистонга Эрон ва Каспий денгизи ҳудудларидан бир қатор нам ҳаво массалари кириб келиши ҳисобига мамлакатда беқарор об-ҳаво сақланиб туради. 10 март санасидан ташқари ҳафта давомида турли жадалликда ва танаффус билан ёмғир ёғиши кутилмоқда.

Сирдарёлик маҳкум колонияда туриб 31 киши билан Сурияга кетишни режалаштирганликда гумонланмоқда
7 март 2022, 14:00

Сирдарёлик маҳкум колонияда туриб 31 киши билан Сурияга кетишни режалаштирганликда гумонланмоқда

Гулистондаги колонияда жазо ўтаётган фуқаро турли вилоятлардаги колонияларда жазо ўтаётган 20 нафар маҳкум ва 11 нафар озодликдаги киши билан Сурияга чиқиб кетишни режалаштирганликда гумонланмоқда.

Ўзбекистон ва Россия ўртасида авиақатновлар тўхтатилмайди — Uzbekistan Airways
7 март 2022, 13:04

Ўзбекистон ва Россия ўртасида авиақатновлар тўхтатилмайди — Uzbekistan Airways

Uzbekistan Airways Ўзбекистон ва Россия ўртасида авиақатновлар тўхтатилмаслиги ва жадвалга мувофиқ узилишларсиз амалга оширилишини маълум қилди.

Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Мухтор Муҳитдинов лавозимидан озод қилинди
7 март 2022, 12:45

Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Мухтор Муҳитдинов лавозимидан озод қилинди

2020 йилдан бери Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари сифатида ишлаб келган Мухтор Муҳитдинов бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан лавозимидан озод этилди. Ҳокимликнинг «Газета.uz» га аниқлик киритишича беришича, у маҳалла вазири ўринбосари сифатида фаолиятини давом эттиради.

Ҳар қандай уруш ва ҳарбий-сиёсий зиддиятлар — оғир иқтисодий оқибатларга олиб келади
7 март 2022, 12:22

Ҳар қандай уруш ва ҳарбий-сиёсий зиддиятлар — оғир иқтисодий оқибатларга олиб келади

Ҳар қандай сиёсий зиддият, қуролли тўқнашув ва урушлар ижтимоий-иқтисодий йўқотишларга олиб келиб, инсоният тараққиётининг бир неча йиллар ортда қолишига сабабчи бўлади. Уруш натижасида халқ камбағаллашади, иқтисодиёт, таълим, соғлиқни сақлаш таназзулга юз тутади, бутун бошли авлодлар, умрлар бой берилади. Урушнинг иқтисодиёт ва инсон капиталига салбий таъсири ҳақида — «Газета.uz» колумнисти, иқтисодчи Муқаддамхон Саидрасулова мақоласида.

Барча талаба қизларга 7 йил муддатга фоизсиз таълим кредити берилади
7 март 2022, 11:41

Барча талаба қизларга 7 йил муддатга фоизсиз таълим кредити берилади

Шавкат Мирзиёев 2022−2026 йилларга мўлжалланган Хотин-қизлар таълимини қўллаб-қувватлаш миллий дастури қабул қилинганини айтди. Унга кўра, хотин-қизлар учун алоҳида университет ва жойларда унинг техникумлари ташкил этилади. Қолаверса, энди барча талаба қизларга таълим контрактларини тўлаш учун 7 йил муддатга фоизсиз кредит берилади.

Шерзод Исмаилов Хоразм вилояти ҳокимига ўринбосар этиб тайинланди
7 март 2022, 11:25

Шерзод Исмаилов Хоразм вилояти ҳокимига ўринбосар этиб тайинланди

Ўзбекистоннинг Индонезиядаги элчихонасида маслаҳатчи лавозимида ишлаган Шерзод Исмаилов Хоразм вилояти ҳокимига ўринбосар бўлди.

Украинадан эвакуация қилинган ўзбекистонликлар сони 4359 нафарга етди
7 март 2022, 10:31

Украинадан эвакуация қилинган ўзбекистонликлар сони 4359 нафарга етди

6−7 март кунлари Польшанинг Катовице аэропортидан яна 674 нафар Ўзбекистон фуқароси олиб келинди. Польша ҳудудида Ўзбекистоннинг 350 дан ортиқ фуқароси қолмоқда. 7 март куни яна битта рейсни амалга ошириш режалаштирилган.

«Олмалиқ КМК»дан 117,5 млн сўмлик қимматбаҳо металларни ўғрилашга уринган шахслар ушланди
7 март 2022, 10:30

«Олмалиқ КМК»дан 117,5 млн сўмлик қимматбаҳо металларни ўғрилашга уринган шахслар ушланди

ДХХ фуқаро «Олмалиқ КМК» ишчилари билан келишиб, кийим алмаштириш хонасига таркибида 117,5 млн сўмлик қимматбаҳо металлар бўлган 4,4 кг саноат қумларини яшириб қўйганини аниқлади. Гумондорнинг ўзи комбинатнинг қўриқлаш хизматига ишга кириш учун суҳбатга келган вақтида қўлга олинган. Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Пойтахт кўчаларидан бирига Мустафо Камол Отатурк номи берилиши мумкин
7 март 2022, 10:08

Пойтахт кўчаларидан бирига Мустафо Камол Отатурк номи берилиши мумкин

Тошкент кўчаларидан бирига Туркиянинг биринчи президенти Мустафо Камол Отатурк номи берилиши кутилмоқда. Мазкур ном остидаги кўча аввал ҳам бўлган, у 2011 йилда Зарафшон кўчаси этиб ўзгартирилганди.

5 нафар ўзбекистонлик юк ташувчи Украина-Россия чегарасида қолиб кетди
7 март 2022, 09:54

5 нафар ўзбекистонлик юк ташувчи Украина-Россия чегарасида қолиб кетди

Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси Украинанинг Суми, Харьков вилоятлари ҳамда «Нехотеевка» нейтрал ҳудудида бўлган 12 нафар юк ташувчини Россияга киришида ёрдам кўрсатди. Яна 5 нафар Ўзбекистон фуқароси 4 та юк машинасида Украина чегараси чизиғидан узоқроқ масофада қолиб кетди.

Президент Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан бир гуруҳ аёл-қизларни мукофотлади
6 март 2022, 14:20

Президент Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан бир гуруҳ аёл-қизларни мукофотлади

Президент Шавкат Мирзиёев давлат ва жамият ҳаётида фаол бўлган бир гуруҳ аёл-қизларни турли унвон, орден ва медаллар билан мукофотлади. Улар орасида тадбиркор, ўқитувчи, санъат соҳаси вакиллари, ҳоким ва прокурор лавозимида фаолият юритаётган аёллар бор. Шунингдек, 28 нафар аёл-қизлар Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланди.

5−6 март кунлари 440 нафар ўзбекистонлик Украинадан эвакуация қилинди
6 март 2022, 12:20

5−6 март кунлари 440 нафар ўзбекистонлик Украинадан эвакуация қилинди

28 февралдан 5 мартга қадар Украинадан Польша орқали жами 3 685 нафар ўзбекистонликлар эвакуация қилинди. Польша ҳудудида 850 дан ортиқ Ўзбекистон фуқароси қолаётгани айтилмоқда.

Тошкентда йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича комиссия ташкил этилмоқда
5 март 2022, 22:55

Тошкентда йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича комиссия ташкил этилмоқда

Тошкентда жамоатчилик вакиллари ҳам аъзо бўлган Йўл ҳаракати хавфсизлиги комиссиясини тузиш режалаштирилмоқда. Биринчи ўринда Vision Zero (ноль ўлим) концепцияси асосида ЙТҲларда жароҳатланиш ва ўлим ҳолатларини камайтириш бўйича дастур қабул қилинади. Ягона орган — Йўл ҳаракатини ташкил этиш марказини тузиш ҳам кўзда тутилган.

Украинадан 3 мингдан ортиқ ўзбекистонлик эвакуация қилинди — ТИВ
5 март 2022, 18:29

Украинадан 3 мингдан ортиқ ўзбекистонлик эвакуация қилинди — ТИВ

5 мартга қадар 14 та авиарейс билан 3245 нафар ўзбекистонлик Польша орқали Украинадан эвакуация қилинди. Дипломатлар жанг кетаётган ҳудудлардан ҳам фуқароларни олиб чиқишга ҳаракат қилмоқда. Жумладан, ҳозирда Суми вилоятидан 25 нафар талабани эвакуация қилиш учун «яшил йўлак» очиш масаласи кўриб чиқилмоқда.

Польша чегарасида уч нафар ўзбекистонлик аварияга учради, улардан бири вафот этди
5 март 2022, 15:37

Польша чегарасида уч нафар ўзбекистонлик аварияга учради, улардан бири вафот этди

Украинадан Польша чегарасига кираверишда уч нафар ўзбекистонлик йўл транспорт ҳодисасига учради. Ўзбекистоннинг Украинадаги элчиси Алишер Курмановнинг маълум қилишича, улардан бири вафот этган, қолган икки нафари эса Львовдаги шаҳар касалхонасига ётқизилган.

Учқудуқ туман ҳокимлиги мансабдорларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди
5 март 2022, 15:21

Учқудуқ туман ҳокимлиги мансабдорларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Антикоррупция агентлиги Учқудуқ туман ҳокимининг собиқ ўринбосари ва бошқалар 33 нафар фуқарони «Йўлчилар», «Кўкпатас» ва «Кўкаяз» маҳаллаларида 3 йил давомида яшаганлиги тўғрисида сохта ҳужжатларни расмийлаштириб, улардан 25 нафари ОТМга давлат гранти асосида киришига сабабчи бўлганини маълум қилди. Давлат манфаатларига жуда кўп миқдорда зарар етказгани учун мансабдорларга нисбатан жиноят иши очилди.

Россия Ўзбекистондан помидор ва қалампир олиб киришга қўйилган чекловларни бекор қилди
5 март 2022, 14:56

Россия Ўзбекистондан помидор ва қалампир олиб киришга қўйилган чекловларни бекор қилди

Росселхознадзор 2020 йилдан бери амалда бўлган тақиқни бекор қилиб, Россияга 9 та давлат қаторида Ўзбекистондан ҳам помидор ва қалампирни олиб киришга рухсат берди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг