ДХХнинг Тошкент вилояти бошқармаси ходимлари ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамкорлигидаги тезкор тадбирда аниқланган.

Таъкидланишича, олмалиқлик фуқаро Х.Ф «Олмалиқ КМК» АЖнинг бир гуруҳ ишчилари билан келишиб, «Олтин ва кумушни афинажлаш цехи»нинг кийим алмаштириш хонасига қимматбаҳо металл — саноат қумларини яшириб қўйган.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ушбу ячейканинг пастки қисмида қўлқопда жойлаштирилган умумий оғирлиги 4 кг 435 гр саноат маҳсулоти — шламни топган ва процессуал тарзда расмийлаштирган.

Лаборатория таҳлили натижаларига кўра, ушбу саноат қумлари таркибида умумий нархи 117,5 млн сўмлик 160,5 гр қимматбаҳо металлар мавжудлиги аниқланган.

Фуқаро Х.Ф.нинг ўзи эса Чирчиқ шаҳрида «Олмалиқ КМК» АЖнинг қўриқлаш хизматига бўлиб ўтаётган қабулга қатнашиш учун келган ва ўша пайтда қўлга олинган, дейилади хабарда.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.