Uzbekistan Airways компанияси фуқароларнинг Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги авиа қатновлар тўхтатилишига оид саволларига муносабат билдирди.

«Uzbekistan Airways Ўзбекистон ва Россия шаҳарлари ўртасида амалга оширилаётган авиақатновлар жадвалга мувофиқ узилишларсиз амалга оширилишини ва хавотирга ўрин йўқлигини маълум қилади», — деди компания матбуот котиби Камола Икрамова.

Шунингдек, авиачипталар билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатларининг олдини олиш учун йўловчиларга чипталарни компаниянинг расмий сайтидан 3 фоиз чегирма билан харид қилиш мумкинлигини эслатиб ўтган.