Хоразм вилояти ҳокимининг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналарини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига Исмаилов Шерзод Бекберганович тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокими Фарҳод Эрмановнинг фейсбук саҳифасида эълон қилинди.

Шерзод Исмаилов тайинловга қадар Ўзбекистоннинг Индонезиядаги элчихонаси савдо иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчиси лавозимида фаолият олиб борган.

У 2018 йилдан буён мазкур лавозимда ишлаб келган Тўлаганов Шавкат Обиджонович ўрнини эгаллади.