Жамият

Бош прокурор ўринбосари Шавкатжон Рахимов лавозимидан озод этилди
29 сентябрь 2022, 14:54

Бош прокурор ўринбосари Шавкатжон Рахимов лавозимидан озод этилди

Бош прокурорнинг ўринбосари Шавкатжон Рахимов бошқа ишга ўтиши муносабати билан ишдан олинди.

Мўйноқда «Орол балиқларидан 99 тур таомлар» гастрономик фестивали бўлиб ўтди (фото)
29 сентябрь 2022, 13:59

Мўйноқда «Орол балиқларидан 99 тур таомлар» гастрономик фестивали бўлиб ўтди (фото)

Қорақалпоғистоннинг Мўйноқ туманида «Орол балиқларидан 99 тур таомлар» гастрономик фестивали бўлиб ўтди. Унда Оролбўйи сув ҳавзаларида учрайдиган балиқлардан тайёрланган 120 дан ортиқ таомлар намойиш этилди (фото).

Ўзбекистон ва БМТ Покистонга гуманитар ёрдам жўнатади
29 сентябрь 2022, 12:59

Ўзбекистон ва БМТ Покистонга гуманитар ёрдам жўнатади

Покистондаги кучли сув тошқини жабрланувчиларга вақтинча яшаш учун мўлжалланган турар-жой модуллари бўлган самолёт Термиздан Карачига учди. Ёрдам Ўзбекистон ҳукумати ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Қочқинлар бўйича Олий комиссари бошқармаси томонидан юборилди.

Сирдарёда никоҳдан ўтиш ва ажрашиш учун аризаларни ДХМ орқали топшириш бўйича эксперимент ўтказилади
29 сентябрь 2022, 11:54

Сирдарёда никоҳдан ўтиш ва ажрашиш учун аризаларни ДХМ орқали топшириш бўйича эксперимент ўтказилади

Ҳукумат қарори билан 1 ноябрдан 1 июлгача никоҳ тузиш ва ажратишни қайд этиш учун аризаларни ДХМ орқали қабул қилиш бўйича эксперимент ўтказилади. Шунингдек, туғилганликни шифохона орқали ФҲДЁ бўлимларида қайд этиш тартиби 1 январдан Тошкентда, 1 июндан эса бутун республика ҳудудида жорий этилади.

15 декабрдан Қозоғистон ва Ўзбекистон божхоналарида олдиндан ахборот алмашиш тизими ишга тушади
29 сентябрь 2022, 11:22

15 декабрдан Қозоғистон ва Ўзбекистон божхоналарида олдиндан ахборот алмашиш тизими ишга тушади

Чимкентда Ўзбекистон ва Қозоғистон божхона хизматлари раҳбарлари учрашди. Унда божхона чегаралари орқали транзит тарзда ҳаракатланаётган товар ва транспор воситалари ҳақида олдиндан ахборот алмашиш тизимини жорий йил 15 декабридан бошлаб ишга туширишга келишиб олинди.

Сенат: Бир йилда гўдаклар ўлими 7214 тани ташкил этди
29 сентябрь 2022, 10:19

Сенат: Бир йилда гўдаклар ўлими 7214 тани ташкил этди

Сенат Кенгашининг репродуктив саломатликни сақлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бўйича мажлисида 2021 йилда 7214 та гўдак вафот этгани маълум қилинди. Болаларда туғма ва ирсий касалликларни барвақт аниқлаш бўйича қатор камчиликлар мавжудлиги қайд этилди.

Самарқандда 5 туп элдор қарағайи ноқонуний кесилгани аниқланди
29 сентябрь 2022, 10:03

Самарқандда 5 туп элдор қарағайи ноқонуний кесилгани аниқланди

Самарқандда фуқаро 5 туп элдор қарағайи дарахтини ноқонуний кесиб кетгани аниқланди. Экология қўмитаси бунинг оқибатида ўсимлик дунёсига 86,4 млн сўм миқдорда зарар етганини маълум қилди. Ҳозирда ҳужжатлар суд органларига тақдим этиш учун тайёрланмоқда.

Хўжаликда оммавий равишда нобуд бўлган балиқлар Чирчиқ дарёсига оқизиб юборилди
29 сентябрь 2022, 09:54

Хўжаликда оммавий равишда нобуд бўлган балиқлар Чирчиқ дарёсига оқизиб юборилди

Чирчиқ дарёсида балиқларнинг оммавий нобуд бўлгани айтилган видео эълон қилинди. Давлат экология қўмитаси томонидан ўрганиш ишлари олиб борилди. Балиқлар Янгийўл туманидаги балиқчилик хўжалигида нобуд бўлгани ва Чирчиқ дарёсига оқизиб юборилгани аниқланди.

Ўзбекистон бош гематологи — онкогематологик касалликларни даволашдаги ютуқ ва камчиликлар ҳақида
29 сентябрь 2022, 09:22 1

Ўзбекистон бош гематологи — онкогематологик касалликларни даволашдаги ютуқ ва камчиликлар ҳақида

Ҳар йили 2500 га яқин ўзбекистонликларда онкогематологик касалликлар аниқланади. Даволашдаги баъзи ютуқларга қарамай, суяк илиги трансплантацияси йўлга қўйилмаган ва айрим дорилар билан терапия мавжуд эмас. Бош гематолог Элдор Исҳоқов беморларга ёрдам бериш, вазиятни яхшилаш йўллари ҳақида сўзлади.

Қорақалпоғистонда «Борсакелмас» давлат буюртма қўриқхонаси ташкил этилади
29 сентябрь 2022, 09:20

Қорақалпоғистонда «Борсакелмас» давлат буюртма қўриқхонаси ташкил этилади

Ҳукумат қарори билан Қўнғирот туманида умумий майдони 280 минг гектар бўлган «Борсакелмас» давлат буюртма қўриқхонаси ташкил этилади. Қўриқхона Давлат экология қўмитаси тузилмасига киради.

28 сентябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
28 сентябрь 2022, 22:00

28 сентябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

«Президент командасини обрўсизлантиришга олиб келган» ҳокимларни ишдан олган Сардор Умурзаков, Ўзбекистондаги ОТМ ва лицейлар рейтинги, Фарғонада фуқарони бўғиб, калтаклаган ИИО ходимлари, Қаршида каналдан топилган ёш боланинг жасади, янги тайинловлар ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.

Ҳаж ва умра нархини арзонлаштириш муҳокама этилди
28 сентябрь 2022, 21:06

Ҳаж ва умра нархини арзонлаштириш муҳокама этилди

Саудия Арабистони ҳаж ва умра ишлари вазири Тавфиқ бин Фавзон ар-Рабиа бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга ташриф буюрди. Дин ишлари қўмитаси ва Мусулмонлар идораси раҳбарлари билан учрашувда ҳаж ва умра хизмати сифатини ошириш, зиёрат нархини арзонлаштириш муҳокама этилди.

Деновдаги мактаб ҳовлисида 3-синф ўқувчиси ўлик ҳолда топилди
28 сентябрь 2022, 20:11

Деновдаги мактаб ҳовлисида 3-синф ўқувчиси ўлик ҳолда топилди

Сурхондарёнинг Денов туманидаги мактаб ҳовлисида 3-синфда ўқийдиган қиз ўлик ҳолда топилди. Прокуратура томонидан «Одам ўлимига сабаб бўлган хавф остида қолдириш» моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилган.

Tashkent Dance Fest пойтахтни забт этишда давом этмоқда
28 сентябрь 2022, 19:00

Tashkent Dance Fest пойтахтни забт этишда давом этмоқда

Tashkent Dance Fest доирасида Миллий боғда рақс мусобақалари ўтказилмоқда. Ғолиблар пул мукофотлари билан тақдирланадилар.

2022 йилги давлат дастуридаги 7 та банд бўйича вазифалар ўз вақтида бажарилмаган
28 сентябрь 2022, 18:34

2022 йилги давлат дастуридаги 7 та банд бўйича вазифалар ўз вақтида бажарилмаган

«Юксалиш» умуммилий ҳаракати 2022 йилги давлат дастуридаги 7 та банд бўйича вазифалар ўз вақтида бажарилмаганини маълум қилди. Ҳудудий дастурлар бўйича энг кўп Жиззах ва Қашқадарёда вазифалар белгиланган муддатда амалга оширилмагани аниқланди.

Фарғонада фуқарони бўғиб, калтаклаган ИИО ходимлари суд томонидан оқланди
28 сентябрь 2022, 17:36

Фарғонада фуқарони бўғиб, калтаклаган ИИО ходимлари суд томонидан оқланди

Тармоқларда Фарғонадаги ИИО ходимлари бир фуқарони бўғиб, калтаклагани тасвирланган видео тарқалди. ИИВ ҳолат бир йил аввал содир бўлганини маълум қилди. Воқеа юзасидан жиноят иши вилоят суди томонидан кўрилиб, ходимлар ҳаракатларида жиноят аломатлари йўқ деб топилган ва оқлов ҳукми чиқарилган.

Ўзбекистон ОТМлари ва лицейларининг умумий рейтинги эълон қилинди
28 сентябрь 2022, 17:31

Ўзбекистон ОТМлари ва лицейларининг умумий рейтинги эълон қилинди

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси олий таълим муассасаларининг умумий рейтингини эълон қилди. Ўтган йилги каби «Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти» МТУ 1-ўринни эгаллади. Қолаверса, бу йил илк бор лицейлар рейтинги ҳам эълон қилинди.

Тошкентда Халқаро қишлоқ хўжалиги университети очилди
28 сентябрь 2022, 17:17

Тошкентда Халқаро қишлоқ хўжалиги университети очилди

Тошкентда Буюк Британия Қироллик қишлоқ хўжалиги университети билан ҳамкорликда ташкил этилган Халқаро қишлоқ хўжалиги университети ўз фаолиятини бошлади. Илк ўқув йилида 160 нафар талаба қабул қилинди.

YOTO сервиси Visa билан ҳамкорликда акция эълон қилди
28 сентябрь 2022, 17:00

YOTO сервиси Visa билан ҳамкорликда акция эълон қилди

Тошкентда биринчи YOTO электросамокатлар ижарага бериш хизмати ва Visa ҳамкорлик акциясини эълон қилди. Энди YOTO иловасида Visa картаси билан тўловни амалга ошираётганда балансни тўлдириш суммасидан 20% бонус олишингиз мумкин.

Санкт-Петербургда 4 нафар ўзбекистонлик паспортлари олиб қўйилиб, ишлатилаётгани аниқланди
28 сентябрь 2022, 16:13

Санкт-Петербургда 4 нафар ўзбекистонлик паспортлари олиб қўйилиб, ишлатилаётгани аниқланди

Санкт-Петербургда бир гуруҳ Ўзбекистон фуқаролари вақтинча ишлаётган қурилиш объектида паспортлари олиб қўйилгани ҳақида мурожаат билан чиқди. Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ходимлари фуқароларнинг паспортларини қайтаришга эришди. Иш берувчи жавобгарликка тортилиши ҳақида огоҳлантирилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг