28 сентябрда ҳукуматнинг «Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш тартибларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги [540-сонли] қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар бермоқда.
Унга кўра, 1 ноябрдан 1 июлгача Сирдарёда никоҳ тузиш ва ажратишни қайд этиш учун аризаларни ДХМ орқали қабул қилиш бўйича эксперимент ўтказилади. Қарорда бу бўйича вақтинчалик маъмурий регламент тасдиқланди.
Қолаверса, эндиликда ариза бераётган никоҳланувчилар яшаш жойидаги маҳалла фуқаролар йиғинини хабардор қилиши шарт эмас.
Шунингдек, туғилганликни тиббиёт муассасалари орқали фуқаролик далолатномаларини ёзиш бўлимларида қайд этиш тартиби 1 январдан Тошкент шаҳрида, 1 июндан эса бутун республика ҳудудида жорий этилади.
Телеграмдан фойдаланасизми? Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун каналимизга аъзо бўлинг.
Тиббиёт муассасалари туғилганлик ҳолати ФҲДЁ бўлимларида қайд қилинганлиги ҳақида QR-код тасвири туширилган маълумотнома беради. У туғилганлик ҳақидаги гербли гувоҳномага тенглаштирилади. Маълумотномани давлат органлари ва ташкилотлари рад этмай, қабул қилади.