Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида 4 нафар ўзбекистонлик паспортлари олиб қўйилган тарзда ишлатилаётгани ҳақида мурожаат келиб тушди, дея хабар бермоқда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги матбуот хизмати.

Муаммога ойдинлик киритиш мақсадида агентликнинг Санкт-Петербургдаги вакиллиги иш берувчи билан суҳбат ўтказиб, Россиянинг амалдаги қонунчилиги асосида жавобгарликка тортилиши ҳақида огоҳлантирилди ва фуқароларнинг паспортлари ўз эгаларига қайтарилди.

Шунингдек, фуқароларга Россия ҳамда Ўзбекистон қонунчилигини бузмаслик, оммавий намойишларда иштирок этмаслик ҳамда турли ваъдаларга учмаслик юзасидан тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилди.