Шавкатжон Рахимов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Бош прокурорнинг ўринбосари лавозимидан озод этилди, дея хабар қилмоқда «Нигоҳ» Телеграм канали.

Шавкатжон Раҳимов ушбу лавозимга 2020 йил 24 март куни тайинланган. Ушбу лавозимга қадар Бош прокуратуранинг Қишлоқ хўжалиги соҳасидаги қонун ҳужжатлари ижросини назорат қилиш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган.