Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги «Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази» давлат муассасаси Ўзбекистонда тақиқланган, бироқ интернет орқали онлайн сотилаётган оздирувчи маҳсулотларнинг рўйхатини эълон қилди.

Қайд этилишича, қуйидаги маҳсулотларни Ўзбекистон ҳудудида реализация қилиш ва сақлаш тақиқланади:

  • Reborn Ultimate
  • Lipotrim Ultra
  • «Сексуальная фигура»
  • Al-Sheikh
  • Fatzorb
  • Fatzorb Ultra
  • Fatzorb Plus
  • Spirulina
  • Arabic
  • Reduksin Layt
  • Kod S
  • Shafran diet
  • Gold Puma
  • «Блокатор жира»
  • Hot pepper
  • «Ферментаиз»
  • "Липоксин для похудения"
  • «Куаймый Extra»
  • Slim ultra (Samyun Wan)

Ўзбекистон ҳудудига ноқонуний йўллар билан кириб келган ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган тезкор тадбирларда ашёвий далил сифатида олинган ушбу маҳсулотларнинг таркибида сибутрамин моддаси мавжудлиги аниқланган.

Мазкур модда Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланган Кучли таъсир қилувчи моддалар рўйхатига киритилган. Таркибида сибутрамин моддаси мавжуд бўлган юқоридаги 19 турдаги маҳсулот дори воситаси сифатида Ўзбекистонда давлат рўйхатидан ўтказилмаган.

Маълумот учун, кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни ишлаб чиқариш, олиш, сақлаш, ҳисобга олиш, бериш, ташиш ёхуд жўнатиш қоидаларини бузиш учун жиноий жавобгарлик белгиланган.

Бу базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваридан уч юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки бир йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд бир йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланишга сабаб бўлиши мумкин.