Футбол — энг эмоционал спорт турларидан биридир. Футбол ўйинини томоша қилган одам кўп ҳиссиётларни бошдан кечира олади.

Artel компанияси ўзининг янги мақомини — Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси (ПФЛ) титул ҳомийлигини мамнуният билан эълон қилади. Бу ҳамкорлик мамлакатда футбол ривожини қўллаб-қувватлаш ва ишонч билдириш, шунингдек, Artel компаниясининг аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини оммалаштиришга ҳисса қўшиш истагидан далолат беради.

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси ташкил этилган 2008 йилдан буён мамлакатдаги футбол клублари фаолиятини такомиллаштириб, ривожлантирмоқда. Artel лига ҳамкори сифатида ушбу ҳамжамиятнинг бир қисми бўлиб, ёш спортчиларнинг ривожланиши ва янги чўққиларни забт этишига ёрдам беришдан мамнун. Компания клублар ва мухлислар ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлашда ҳам фаол иштирок этади.

Artel — ишонч ва сифат тимсолидир. Мамлакат миқёсида спорт ташаббусларини илгари суриш компаниянинг корпоратив ижтимоий масъулияти ҳисобланади. 2023 йили Artel U-20 Осиё кубогини, Тошкентда бўлиб ўтган Бутунжаҳон бокс кенгаши (WBC) йиллик конгрессининг 61-конвенциясини ҳам қўллаб-қувватлаган эди. 2022 йилда Sky Chess шахмат мактаби билан биргаликда шахмат бўйича блитс турнири, 2021 йилда эса аёллар ўртасида «Нилуфар» очиқ шахмат турнири ўтказган.

Компания янгиликлари ва иши ҳақида батафсил маълумотни қуйидаги ҳаволалар орқали олишингиз мумкин.

Сайт: artelelectronics.com
Instagram: @artel_official, @artel_matbuot_xizmati

Реклама ҳуқуқлари асосида.