Наврўз байрами муносабати билан Тошкентдан Қарши ва Самарқанд шаҳарларига қўшимча йўловчи поездлари ҳаракати йўлга қўйилди, деб хабар қилди «Ўзтемирйўлйўловчи» компанияси матбуот хизмати.

Хусусан, 21, 22, 23, 24, 25 март кунлари 775/776-сонли Самарқанд — Тошкент — Самарқанд йўналишида «Афросиёб» электропоездининг қўшимча ҳаракати қуйидаги жадвал асосида ҳаракатланади:

  • Самарқанддан жўнаб кетиш 11:11 — Тошкентга етиб бориш 13:26;
  • Тошкентдан жўнаб кетиш 13:51 — Самарқандга етиб бориш 16:05.

Шунингдек, 20,21 март кунлари 762/761-сонли Тошкент — Қарши — Тошкент йўналишида ҳам «Афросиёб» электропоездининг қўшимча ҳаракати йўлга қўйилади:

  • Тошкентдан жўнаб кетиш 06:59 — Қаршига етиб бориш 10:33;
  • Қаршидан жўнаб кетиш 16:44 — Тошкентга етиб бориш 20:20.

Қўшимча маълумотни Тошкент шаҳридаги 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темирйўл чиптахоналари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олиш мумкин. Чипталарни темирйўл чиптахоналаридан ташқари электрон тарзда ҳам eticket.railway.uz сайтида харид қилса бўлади.