11 март душанба кундан бошлаб пойтахтликлар Янгиҳаёт туманидан Қўйлиқ мавзесига метрополитен орқали боришлари мумкин. Сабаби Ер усти ҳалқа йўлининг Турон (13-бекат) ва Қипчоқ (14-бекат) бекатлари йўловчилар учун иш фаолиятини бошлади. Шу вақтгача метро фойдаланувчилари «Қурувчилар» (12-бекат) бекатигача келиб, 14-бекатга қадар метробусда етиб олаётганди. Энди «Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллиги» деб номланган ерусти линия Сергели линияси билан боғланди. «Газета.uz» янги бекатларда бўлиб, ҳолатни ўрганди ва Қўйлиқ бозоригача бўлган масофани ҳисоблаб чиқди.

метро, тошкент, турон бекати, қипчоқ бекати

метро, тошкент, турон бекати, қипчоқ бекати

Йўловчи Янгиҳаёт туманидаги «Қипчоқ» метро бекатига кириш учун эскалатор ёки зинадан фойдаланиши, агар зарурат туғилса 2-қаватга лифтда ҳам чиқиши мумкин, лифт ишламоқда. 2 қаватда Қўйлиқ томонга кетувчилар чипта олиши учун касса бор.

Эслатма, агар йўловчи Сергели метро линиясидан келиб, «Қипчоқ» бекатидан йўлини давом эттиришни истаса, бошқа йўналишга ўтгач, кассадан янги чипта сотиб олиши керак — «пересадка» қилувчилар карта бўлса 1700 сўм, нақд бўлса 2000 сўм йўл ҳақи тўлайди.

метро, тошкент, турон бекати, қипчоқ бекати

метро, тошкент, турон бекати, қипчоқ бекати

метро, тошкент, турон бекати, қипчоқ бекати

метро, тошкент, турон бекати, қипчоқ бекати

метро, тошкент, турон бекати, қипчоқ бекати

метро, тошкент, турон бекати, қипчоқ бекати

метро, тошкент, турон бекати, қипчоқ бекати

метро, тошкент, турон бекати, қипчоқ бекати

Метрополитен матбуот котиби Тўйчи Мирзаевнинг «Газета.uz»га маълум қилишича, ҳозир янги бекатларда поездлар орасидаги вақт интервали 7−8 дақиқани ташкил этяпти. Поезд «Қипчоқ» бекатидан «Қўйлиқ» бекатигача 20 дақиқада етиб боради. «Қўйлиқ» бозорига боришни истаган йўловчилар бекатда тушиб, ер ости йўли орқали бозор ҳудудига ўтиши мумкин.

Йўловчилар «Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллиги йўли»да «Қипчоқ» бекатидан «Технопарк» бекатигача 40 дақиқада етиб боради — жами 14 та бекат. Мазкур йўналиш пойтахтнинг Яшнобод, Миробод, Сергели ва Янгиҳаёт туманларидаги 62 та маҳалла фуқаролар йиғинининг 244 минг нафар аҳолисини қамраб олади.

Ушбу метро бекати орқали аҳоли, асосан, Қўйлиқ бозори, шунингдек, Қурувчилар мавзеси, Тошкент ҳалқа автомобиль йўли, Янгиобод бозори, Роҳат айланма йўли ва Авиасозлар мавзесига етиб олиши мумкин.

метро, тошкент, турон бекати, қипчоқ бекати

метро, тошкент, турон бекати, қипчоқ бекати

метро, тошкент, турон бекати, қипчоқ бекати

метро, тошкент, турон бекати, қипчоқ бекати

метро, тошкент, турон бекати, қипчоқ бекати

метро, тошкент, турон бекати, қипчоқ бекати

Маълумот учун, энди Тошкентдаги метро бекатлари сони 50 тага етди. Уларнинг умумий узунлиги 72 км. Ҳозир МДҲ мамлакатлари орасида Тошкент метрополитени Россиядаги Москва ва Санкт-Петербург метроларидан сўнг 3-ўринда турибди. Метродан фойдаланувчилар сони ҳам ошмоқда, 5 март санасида 903 мингдан ортиқ йўловчи метродан фойдаланди. Тармоқдан фойдаланувчилар кунига ўртача 850−900 минг марта саёҳат қилмоқда.