Комилжон Муллажанов Хусан ўғли Сирдарё вилояти Сайхунобод туманининг ҳокими этиб тайинланди, дея хабар бермоқда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.

Комилжон Муллажанов 1990 йилда Сайхунобод туманида туғилган. 2012 йил Тошкент давлат иқтисодиёт университетини, 2017 йил Банк-молия академиясини тамомлаган.

У фаолияти давомида «Ўзсаноатқурилишбанк» очиқ акциядорлик тижорат банки бош мутахассиси, бўлими бошлиғи, банкнинг Сирдарё минтақавий филиали бошлиғи лавозимларида ишлаган.

Тайинловга қадар «Микрокредитбанк» акциядорлик-тижорат банки Сирдарё вилояти минтақавий филиали бошлиғи сифатида фаолият юритиб келаётганди.

Муллажанов мазкур лавозимда 2023 йилнинг ноябрида тайинланган, аввал қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари бўлган Анвар Каримов ўрнини эгаллади. Анвар Каримов бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилди.

Шунингдек, Абдурахим Абдулхамидович Умаров Сирдарё вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари этиб тайинланди.

биринчи ўринбосар, сайхунобод, тайинлов, туман ҳокими

Абдурахим Умаров 1985 йилда Сайхунобод туманида туғилган. 2008 йил Гулистон давлат университетини тамомлаган. Меҳнат фаолияти давомида Акциядорлик тижорат Халқ банки Сирдарё вилояти филиалида турли масъул лавозимларда, мазкур тайинловга қадар эса филиал бошлиғи сифатида ишлаб келаётганди.

У мазкур лавозимда 2023 йилнинг апрелида тайинланган, ҳозирда бошқа ишга ўтиши муносабати билан озод этилган Рахимжон Бобоевнинг ўрнини эгаллади.