Қашқадарё вилоят прокуратураси ижтимоий тармоқларда тарқалган Қарши туманидан оқиб ўтувчи канал четидаги йўлда «ВАЗ 2106» автомашинаси ёниб кетгани ҳақидаги видео юзасидан муносабат билдирди.

Тарқалган хабарларда автомашина ичидаги ҳайдовчи ўриндиғида 22 ёшли йигит жасади борлиги айтилмоқда.

Ҳолат юзасидан Қарши туман прокуратураси Жиноят кодексининг 103-моддаси (Ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатиб, тергов ҳаракатлари олиб бормоқда.

Телеграмдан фойдаланасизми? Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун каналимизга аъзо бўлинг.

Таъкидланишича, марҳумнинг ўлими сабабларини аниқлаш бўйича тегишли экспертизалар тайинланган. Жиноят иши тергови вилоят прокуратураси томонидан алоҳида назоратга олинган.