Давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш жараёнларини мувофиқлаштириш бўйича давлат комиссиясининг тегишли баёни билан бакалавриат ва магистратуранинг давлат буюртмаси ва тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиш параметрларининг таълим йўналишлари ва ўқитиш тиллари бўйича тақсимоти тасдиқланди.

Унга кўра, бакалавриатининг кундузги таълим шакли бўйича жами 127 259 та ўрин тасдиқланди. Шундан:

  • 34 930 таси давлат гранти;
  • 92 329 таси тўлов-контракт асосида.

Сиртқи таълим шакли бўйича жами 49 078 та ўрин. Шундан ўқитиш тиллари:

  • 42 577 таси ўзбек тили;
  • 6501 та рус тилида.

Кечки таълим шакли бўйича жами 11 125 та ўрин. Шундан ўқитиш тиллари:

  • 9455 таси ўзбек тили;
  • 1670 таси рус тилида.

Масофавий таълим шакли бўйича жами 2 825 та ўрин. Шундан ўқитиш тиллари:

  • 1995 таси ўзбек тили;
  • 830 таси рус тилида.

Магистратура бўйича жами 17 128 та ўрин. Шундан:

  • 8938 таси давлат гранти;
  • 8190 таси тўлов-контракт асосида.

Бундан ташқари соғлиқни сақлаш, педагогика, ветеринария ва ижтимоий иш таълим йўналиши учун мақсадли қабул параметрлари тақсимоти ҳам эълон қилинди.

Шунингдек хотин-қизлар учун қўшимча 2000 та давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичларининг ҳудудлар кесимидаги тақсимоти тасдиқланди.

Унга кўра:

  • Қорақалпоғистон Республикаси — 111;
  • Андижон вилояти — 183;
  • Бухоро вилояти — 112;
  • Жиззах вилояти — 81;
  • Қашқадарё вилояти — 193;
  • Навоий вилояти — 60;
  • Наманган вилояти — 165;
  • Самарқанд вилояти — 227;
  • Сурхондарё вилояти — 155;
  • Сирдарё вилояти — 50;
  • Тошкент вилояти — 177;
  • Фарғона вилояти — 221;
  • Хоразм вилояти — 110;
  • Тошкент шаҳри — 155.

Беш йил иш стажига эга бўлган хотин-қизлар учун тўлов-контракт асосидаги қабул параметрларининг ОТМлар кесимидаги тақсимоти, хорижий ва нодавлат ОТМда давлат гранти асосида ўқиш учун ажратилган 1000 та ўрин тақсимоти, Ногиронлиги бўлган шахслар учун қўшимча 2 фоизли қабул кўрсаткичлари тақсимоти, Меҳрибонлик уйи ва Болалар шаҳарчасининг битирувчилари учун қўшимча 1 фоизли қабул кўрсаткичлари тақсимоти, Ҳарбий тавсияномага эга бўлганлар учун қўшимча 5 фоизли қабул кўрсаткичлари тақсимоти ҳам тасдиқланди.