4 июль куни жиноят ишлари бўйича Наманган туман судида 4 туп қимматбаҳо садақайрағоч дарахтини кесган фуқарогa ҳукм ўқилди, дея хабар бермоқда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги матбуот хизмати.

2 март куни Наманган тумани «Ўлмас» маҳалласида ўтказилган профилактик қўшма рейдда фуқаро Б.М. ёши 100 йилдан кам бўлган 4 туп қимматбаҳо садақайрағоч дарахтини кесиб юборгани аниқланган. Бу орқали ўсимлик дунёсига 326 850 000 сўм миқдорида зарар етказилган.

Фуқаронинг ҳаракатларида жиноят аломатлари борлиги сабабли иш ҳужжатларига ҳуқуқий баҳо бериш учун туман прокуратурасига юборилган. Туман прокуратураси томонидан B.M.га нисбатан Жиноят кодексининг 198-моддаси (Экинзорларни, ўрмонларни, дарахтларни ёки бошқа ўсимликларни шикастлантириш ёхуд нобуд қилиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Ушбу жиноят иши жиноят ишлари бўйича Наманган туман суди томонидан сайёр суд мажлисида кўриб чиқилиб, фуқарога нисбатан 2 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланган. Шунингдек, Б.М.дан вилоят Экология бошқармаси фойдасига ўсимлик дунёсига етказган зарарини ундириш ҳам белгиланган.