Тарих — ҳаёт такрорлардан иборат экани ҳақида сабоқ берувчи энг яхши устоз; ҳар кунлик бу сабоқлардан доим ҳам вақтида ва тўғри хулосалар чиқарилмаса-да, тарих барибир энг яхши устозлигича қолаверади.

Ўзбекистон ва жаҳоннинг бундан 90, 60 ва 30 йил аввалги манзарасига ўзбек матбуоти кўзи билан имкон қадар назар солиш ҳам қизиқ, ҳам фойдали кўринади. Бундан ўн йиллар аввал айнан бугунги санада нималар бўлган, давр матбуоти уларни қандай ёритган, жамоатчиликнинг муносабати қандай эди — барини «Эски газеталар шарҳи» рукни орқали кузатиб бориш мумкин.

1933 йил 5 июль, чоршанба

Совет даври ўзбек газеталарининг деярли ҳар сонида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ишларнинг боришига доир бирор бир режа-жадвал берилади. Масалан, «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1933 йил 5 июль сонида республика пахта далаларида чопиқнинг қандай бораётганини кўрсатувчи жадвал берилган. Бу борада 1-ўринда — Андижон вилоятининг Зеленский (ҳозирги Асака) тумани, охирги ўринда эса Хоразм вилоятининг Гурлан тумани.

«Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1933 йил 5 июль сонидан «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1933 йил 5 июль сонидан

Муҳим сиёсий эълон — 6 июль куни аввало СССР Конституциясининг 10 йиллиги муносабати билан Тошкент истироҳат боғида тадбир бўлади. Газета хабарида таъкидланишича, тадбирда Ўзбекистон ҳукумати раиси Файзулла Хўжаев ҳам нутқ сўзлаши айтилади.

«Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1933 йил 5 июль сонидан «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1933 йил 5 июль сонидан

1930 йиллар — айбсизлик презумпцияси деган масалалар ҳақида кўп ҳам қайғурилмайдиган давр. Шу боис Каганович (ҳозирги Фарғона вилояти Ўзбекистон тумани)даги Юсупов номли совхоз механизатори Калишевнинг кичик бир хабар давомида «ўғри», «муттаҳам» деб таърифланишига, унинг устидан «намунали суд ўтказиш» талаб қилинишига ҳайрон қолмаса ҳам бўлади.

«Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1933 йил 5 июль сонидан «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1933 йил 5 июль сонидан

Тошкентда янги — 1933/1934 ўқув йилига тайёргарлик қандай? «Ўқув қуроллари (китоб, қалам, дафтар ва бошқалар) олиш учун зарур пулни район маорифлари шартнома орқали Ўзбекистон давлат нашриётига ўтказдилар. Бироқ масаланинг энг аянчли жойи шундаким, Ленин ва Пролетар район маорифлари ўқув китоблари учун шартномани фақат рус мактаблари учун тузиб, пулни ҳам шу юзасидан ўтказдилар. Ўзбек мактабларини эса тамом эсдан чиқардилар», — дейилади газета ахборотида.

«Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1933 йил 5 июль сонидан «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1933 йил 5 июль сонидан

Қримдаги Ўзбекистонга тегишли, Файзулла Хўжаев номидаги санаторийда бўлиб қайтган бир саёҳатчи «Қизил Ўзбекистон»га у ердаги шароитлардан нолиган: хирург йўқ, рентген аппарати ишламайди, клуб ва кутубхона тайинли ишламайди, газета-журналлар дам олувчиларга етмайди, энг даҳшати — «айниқса «Қизил Ўзбекистон» газетаси жуда кам келади!».

«Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1933 йил 5 июль сонидан «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1933 йил 5 июль сонидан

Дунёда нима гап? «Ишсизлик ва қашшоқлик натижасида (Польшанинг) Лодзь шаҳрида ўз-ўзини ўлдирганларнинг сони кўп ошди… Шуларнинг ичида собиқ Сейм (миллат мажлиси) аъзоси Михалан ҳам бор».

«Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1933 йил 5 июль сонидан «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1933 йил 5 июль сонидан

1963 йил 5 июль, жума

Германия Демократик Республикаси раҳбари Вальтер Ульбрихтнинг 70 га тўлгани муносабати билан Берлинга сафар қилиб, у ерда АҚШ президенти Жон Кеннедининг нутқларини танқид қилиб келган СССР етакчиси Никита Хрушчёв Москвага қайтган. Уни «Внуково» аэродромида кутиб олганлар орасида, жумладан, СССР парламентининг раиси Леонид Брежневнинг, СССР ташқи ишлар вазири Андрей Громиконинг ва ГДРнинг Совет Иттифоқидаги элчиси Рудоьф Деллнинг хотинлари ҳам бўлган.

«Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1963 йил 5 июль сонидан «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1963 йил 5 июль сонидан

Режали иқтисодиётда ҳамма нарсанинг «плани» бўлади. Ҳатто тухумнинг-да:

«Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1963 йил 5 июль сонидан «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1963 йил 5 июль сонидан

Кубалик Родригес ва Луис Хорхе Тошкент 1-авторемонт заводида ҳунар ўрганмоқда:

«Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1963 йил 5 июль сонидан «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1963 йил 5 июль сонидан

1933 йили илғорлар «Қизил тахта»га, қолоқлар «Қора тахта»га чиқариларди. 1963 йилда илғорларга кўчма Қизил байроқ берилади. Оддий қилиб айтганда, мотивациянинг бир кўриниши, далда.

«Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1963 йил 5 июль сонидан «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1963 йил 5 июль сонидан

Куни кеча Ўзбекистон пахта далаларини текширгани Тожикистон, Қирғизистон ва Қозоғистондан меҳмонлар келганди. Улар сафига энди туркманистонликлар ҳам қўшилган:

«Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1963 йил 5 июль сонидан «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1963 йил 5 июль сонидан

1993 йил 5 июль, душанба

«Тошкент оқшоми» газетасининг хабар беришича, Қорақалпоғистонда Тўрткўлнинг 120 йиллигини байрам қилишга тайёргарлик бошланган, Нукусга эса АҚШдан 1,5 млн долларлик дори-дармонлар, тиббиёт асбоб-ускуналари келтириган, Андижон ва Сурхондарёда эса сув таъминотига доир муҳим лойиҳалар амалга оширилмоқда.

«Тошкент оқшоми» газетасининг 1993 йил 5 июль сонидан «Тошкент оқшоми» газетасининг 1993 йил 5 июль сонидан

Собиқ Иттифоқ республикалари нотинч — Грузияда уруш, Тоғли Қорабоғда уруш. Россиянинг Свердлов вилояти эса ўзини Урал Республикаси деб эълон қилган (лекин сиёсий мустақилликка интилмаган).

«Тошкент оқшоми» газетасининг 1993 йил 5 июль сонидан «Тошкент оқшоми» газетасининг 1993 йил 5 июль сонидан

«Тошкент оқшоми»нинг 5 июль сонида 21−27 июнь кунлари пойтахтда юз берган 277 та жиноятнинг айримлари ҳақида ахборот берилган. Улар орасида бир аёлни қўрқитиб, 500 доллар пулини олган зўравон, квартира олиб бераман деб 140 минг сўм пулни олган ва йўқолиб қолган шахс, ўзи ишлайдиган заводдан маҳсулот ўғирлаётган ишчи ҳақидаги хабарлар бор.

«Тошкент оқшоми» газетасининг 1993 йил 5 июль сонидан«Тошкент оқшоми» газетасининг 1993 йил 5 июль сонидан

1990 йиллар боши — СССРда туғилган, иқтидорли, лекин иккиланиб қолган футболчилар учун оғир давр. Улар ўзлари туғилган республика ва Россия терма жамоасини танлаш масаласида аросатда қолган. «Тошкент оқшоми»да ўзи бошқа жойда туғилгани, аммо СССР парчалангач Россия термасини танлаган уч футболчининг фикрлари келтирилган. Улар бу танловларини Жаҳон чемпионатида иштирок этиш имконияти, ўз юртларида уларни қадрлашмаётгани билан изоҳлаган. Маълумот учун, шундай қилган футболчилар орасида ўзбекистонликлар (Андрей Пятницкий, Валерий Кечинов) ҳам бўлган, энг қизиғи, улар бир муддат Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида ўйнашга ҳам улгурган.

«Тошкент оқшоми» газетасининг 1993 йил 5 июль сонидан«Тошкент оқшоми» газетасининг 1993 йил 5 июль сонидан