Тошкент шаҳри марказида жойлашган собиқ Миллий хавфсизлик хизматининг биносини бузиш бошланди. Сўнгги ойларда уни бузишга тайёргарлик кўрилди — бинонинг деразалари олиб ташланди, ички иншоотлар демонтаж қилинди.

Бино 1950 йилларда қурилган. Дастлаб Ички ишлар вазирлигининг марказий шаҳар поликлиникаси, кейин Ўзбекистон ССР Давлат хавфсизлик қўмитаси биноси, сўнгра Миллий хавфсизлик хизмати биноси бўлган. 2018 йилда МХХ Давлат хавфсизлик хизматига айлантирилиб, янги жойга кўчирилган.

«Газета.uz» 2020 йилнинг октябрь ойида президент 15 та давлат объектини, жумладан, собиқ Миллий хавфсизлик хизматининг биносини хусусий секторга сотиш тўғрисидаги қарорни имзолагани ҳақида ёзганди. 2021 йил июнь ойида Ўзбекистон собиқ ташқи ишлар вазирининг ўғли Дониёр Комилов таъсисчилигидаги Metropol Group компанияси бинони 210 млрд сўмга хусусийлаштирган.

2023 йилнинг баҳорида Radisson Hotel Group компанияси Metropol Group билан мазкур бино ўрнида 22 қаватли меҳмонхона қуриш бўйича битим имзолагани маълум бўлди. Унинг очилиши 2026 йилга мўлжалланган.

Бино 2021 йилнинг ёзига қадар Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхатида бўлган.

Фото

собиқ дхх биноси

Манба: Tashkent Retrospective лойиҳаси.

собиқ дхх биноси

Манба: Facebook`даги «Ташкент строится» гуруҳи.

собиқ дхх биноси

2023 йил март. Фото: Виктория Абдурахимова / «Газета.uz».

собиқ дхх биноси

собиқ дхх биноси

собиқ дхх биноси

собиқ дхх биноси

собиқ дхх биноси

собиқ дхх биноси

2023 йил апрель. Фото: Азамат Атаджанов / «Газета.uz».

собиқ дхх биноси

2023 йил май. Фото: Виктория Абдурахимова / «Газета.uz».

собиқ дхх биноси

собиқ дхх биноси

собиқ дхх биноси

2023 йил июль. Фото: Миролим Исажонов / «Газета.uz».

собиқ дхх биноси

собиқ дхх биноси

собиқ дхх биноси