27 июль куни соат 14:00 атрофида Тошкент вилоятининг Зангиота туманида темир йўл кесишмасида вагонлар уланмаган электровоз Howo юк машинаси билан тўқнашиб кетди, дея хабар бермоқда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати.

ЙТҲ маҳаллий аҳамиятга эга бўлган 4К 713 автомобил йўлининг шлагбаум билан жиҳозланмаган, бироқ темир йўл светофори ва йўл белгилари мавжуд кесишмасида содир бўлган. Ҳодиса оқибатида транспорт воситалари техник шикастланган. Фуқаролар соғлиғига зиён етмаган.

Ҳолат юзасидан Зангиота тумани ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.