Тошкент вилоятида ўтган 6 ойи давомида ОИВ инфекцияси билан касалланган шахслар инфекцияни қасддан ўзга шахсга юқтириш билан боғлиқ 20 та жиноий ҳолат аниқланди. Бу ҳақда вилоят ИИББ ўзининг ЖҚБ Ахлоқ ва соғлиққа қарши жиноятлар билан курашиш бўлинмасига таяниб хабар берди.

Мисол учун, Юқори Чирчиқ туманида яшовчи 35 ёшли икки аёл ОИВ касаллиги билан рўйхатда туриб, қонуний огоҳлантирилган бўлишига қарамай 2023 йил июнь ойида 35 ва 53 ёшли шахс билан жинсий алоқада бўлгани ва бу орқали ушбу шахслар ва бошқаларнинг ҳаётини хавф остида қолдиргани аниқланган. Шахслар процессуал ушланган.

Шу каби Ангрен шаҳрида яшовчи 24−43 ёш орқасидаги уч нафар аёл ва бир нафар эркак ҳам ОИВ касаллиги билан рўйхатда туриб, қонуний огоҳлантирилган бўлишига қарамай ўзга шахс билан жинсий алоқада бўлгани аниқланган ва тегишли тартибда ушланган.

Аниқланган барча ҳолат юзасидан ушланган шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 113-моддаси (таносил ёки ОИВ касаллиги/ОИТСни тарқатиш) 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракати олиб борилмоқда.