Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг Айдар-Арнасой кўллар тизими давлат инспекторлари ва Жиззах вилоят прокуратураси ходимлари навбатдаги рейд тадбирини ўтказди, дея хабар бермоқда вазирлик матбуот хизмати.

Айдар-Арнасой кўллар тизими Тузкон бўлими ҳудудида ўтказилган рейд давомида фуқаро Ш. М. томонидан саноатбоп ўлчамдан кичик бўлган жами 175 бош оқсила (судак) балиқлари ноқонуний равишда овлангани аниқланган.

айдар-арнасой, ноқонуний балиқ овлаш

Қонун бузилиши оқибатида ҳайвонот дунёсига 57 миллион 750 минг сўм зарар етган. Ашёвий далил сифатида ноқонуний равишда овланган балиқ маҳсулотлари ҳамда 1 дона «Прогресс» русумли қайиқ ва 1 дона Yamaha-30 русумли қайиқ моторлари олиб қўйилган.

Ушбу ҳолатда жиноят аломатлари борлиги сабабли тўпланган ҳужжатлар Жиззах вилоят прокуратурасига юборилган.