Бош прокуратура Самарқандда тарихий ёдгорликларни муҳофаза қилиш ва сақлашга қаратилган тизимли назорат тадбирларини ўтказди, дея хабар бермоқда ташкилот матбуот хизмати.
Хусусан, Ургут тумани «Мингтепа» маҳалласида жойлашган «Тўлқиртепа-1» археология ёдгорлигининг 163 метр куб ҳажмдаги ер майдони махсус техника ёрдамида ковлаб олинган. Бунинг оқибатида тарихий объектга 4 млрд сўм зарар етказилган.
Шунингдек, ушбу туманнинг «Қуйиқишлоқ» маҳалласида жойлашган ўрта асрларга оид «Тешиктепа», «Деҳқонобод» маҳалласидаги «Қулқишлоқтепа-2» ва «Огаҳий» маҳалласидаги «Мозортепа» археология объектлари қисман бузилиши оқибатида жами 5 млрд сўм зарар етказилган.
Текширишлар натижасига кўра жиноят ишлари қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Телеграмдан фойдаланасизми? Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун каналимизга аъзо бўлинг.
Бош прокуратуранинг эслатишича, мазкур жиноий ишлар қонунчиликка асосан оғир жиноят ҳисобланиб, айбдор шахсларга нисбатан 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланилиши мумкин.