Жамият

Нима тайёрлаймиз: Лаваш
5 август 2023, 10:00

Нима тайёрлаймиз: Лаваш

Мексиканча буррито, лаваш ва пишлоқдан қилинган чипслар, бейти кебаб, лаваш ҳамда малинадан рулет ва бошқалар — Zira.uz лаваш хамиридан тайёрланган турли ноодатий таомларни тайёрлаб кўришни таклиф қилади. Рецептлар.

Ўзбекистон-Финляндия педагогика институтига ректор тайинланди
5 август 2023, 09:52

Ўзбекистон-Финляндия педагогика институтига ректор тайинланди

Шаҳзода Негматова Ўзбекистон-Финляндия педагогика институтининг ректори этиб тайинланди. У тайинловга қадар Самарқанд давлат университети Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича биринчи проректори лавозимида фаолият юритган.

«„Аризангни қайтиб ол“, „Оилада бўлади-ку“, дейишмасин». Сенат раиси — оиладаги зўравонликлар ҳақида
5 август 2023, 09:42

«„Аризангни қайтиб ол“, „Оилада бўлади-ку“, дейишмасин». Сенат раиси — оиладаги зўравонликлар ҳақида

Сенат раиси Танзила Нарбаева оиладаги зўравонлар жиноий жавобгарликка тортилиши, қонуний жазосини олиши шартлигини таъкидлади. «Маҳаллалардаги фаолларингиз ҳеч қачон: „аризангни қайтиб ол“, „оилада бўлади-ку“ дейишмасин. Ўша зўравон жазосини олиши шарт», — деди у Хотин-қизлар қўмитаси раҳбарига.

4 август куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим воқеалар дайжести
4 август 2023, 21:57

4 август куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим воқеалар дайжести

7 йилга қамалган Блогер Абдуқодир Мўминов, дам олиш кунлари аста-секин пасаядиган ҳарорат, Ўзбекистонда ҳалигача ишлатилаётган 400 га яқин носоз лифт, ZoodPay`га қарши иш очган Рақобат қўмитаси, Сурхондарё ҳокими ва мактаб директори жанжалига муносабат ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.

Бухгалтерия аутсорсинги бизнес учун самарали ечим бўлиши мумкин
4 август 2023, 19:00

Бухгалтерия аутсорсинги бизнес учун самарали ечим бўлиши мумкин

Buhexpert компанияси вакиллари бухгалтерия аутсорсинги бизнесга қандай ёрдам бериши ҳақида сўзлаб беришди.

Блогер Абдуқодир Мўминов 7 йил 3 ой муддатга қамалди
4 август 2023, 18:57

Блогер Абдуқодир Мўминов 7 йил 3 ой муддатга қамалди

Жиноят ишлари бўйича Миробод туман суди блогер Абдуқодир Мўминовга 3 йил муддатга журналистик (блогерлик) фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 7 йил 3 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияда ўтаттирилиш белгиланди.

Кучли таъсир кўрсатувчи «прегабалин» препаратини тарқатиб келган гуруҳ фош қилинди
4 август 2023, 18:25

Кучли таъсир кўрсатувчи «прегабалин» препаратини тарқатиб келган гуруҳ фош қилинди

ДХХ ва Божхона қўмитаси Хитойдан почта орқали кучли таъсир кўрсатадиган «прегабалин» препаратини олиб кириб, ижтимоий тармоқлар орқали сотиб келган гуруҳни фош қилди. 75,7 кг препарат мусодара қилинди.

Тошкент ИИББ Freedom Payments компаниясида бўлган текширувга изоҳ берди
4 август 2023, 17:38

Тошкент ИИББ Freedom Payments компаниясида бўлган текширувга изоҳ берди

Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси Freedom Payments компаниясида бўлган текширув фуқароларнинг пластик картасидан 12 млрд сўм ўғирлангани бўйича терговга боғлиқлигини маълум қилди. Пул тўлов тизими орқали хорижга чиқиб кетган, шу сабаб органлар тергов тадбирларини ўтказмоқда, дейилади изоҳда.

Муваффақият ортидан қувиб: ўқиш учун Vivobook S 15 OLED`ни танлашга тўртта сабаб
4 август 2023, 17:00

Муваффақият ортидан қувиб: ўқиш учун Vivobook S 15 OLED`ни танлашга тўртта сабаб

ASUS 2023 йил янгилиги — талабаларга таълим ва бошқа ишларда муваффақиятга эришишда ёрдам берадиган Vivobook S 15 OLED ноутбукини тақдим этди.

Суд қарорига нисбатан аппеляция шикоятини бериш муддати 20 кундан 10 кунга қисқартирилади
4 август 2023, 14:44

Суд қарорига нисбатан аппеляция шикоятини бериш муддати 20 кундан 10 кунга қисқартирилади

Жиноят-процессуал кодексига киритилаётган ўзгартиришларга кўра аппеляция шикоятини бериш муддати 20 кундан 10 кунга қисқартирилади, суд қарорларини кассация тартибида кўриб чиқиш ваколати вилоят ва унга тенглаштирилган судларга ўтказилади.

Тошкентдаги туғуруқхонада эгизак чақалоқлар вафот этди
4 август 2023, 14:31

Тошкентдаги туғуруқхонада эгизак чақалоқлар вафот этди

Тошкент шаҳридаги 6-сонли туғруқ комплексида эгизак чақалоқлар вафот этди. Болалар онаси бунга акушер-гинекологнинг эҳтиётсизлиги сабаб бўлганини айтмоқда.

Жамоатчилик фикри: «Сурхондарё ҳокими мансаб ваколатини суиистеъмол қилган»
4 август 2023, 12:37

Жамоатчилик фикри: «Сурхондарё ҳокими мансаб ваколатини суиистеъмол қилган»

Сурхондарё ҳокими ва мактаб директори жанжали тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлди. Ҳуқуқшунос ва экспертлар «ҳоким педагогни ишдан олишга ҳаққи йўқ», «ҳокимларни таълимга умуман яқинлаштирмаслик керак» демоқда. «Ҳоким қамаб, вазир озод қилса, суднинг нима кераги бор?» деган савол ҳам берилди.

Ўзбекистонда 400 га яқин лифтдан носоз ҳолатида фойдаланиб келинмоқда — сенатор
4 август 2023, 11:56

Ўзбекистонда 400 га яқин лифтдан носоз ҳолатида фойдаланиб келинмоқда — сенатор

Ўзбекистонда аниқланган камчиликлар бартараф этилмаган 400 га яқин лифтдан ҳамон фойдаланиб келинмоқда. Бу ҳақда Сенат ялпи мажлисида маълум қилинди.

Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати аста-секин пасаяди
4 август 2023, 11:37

Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати аста-секин пасаяди

Шанба куни Ўзбекистонга Жанубий Урал ҳудудларидан нисбатан нам ва салқин ҳаво массалари кириб келади. Кундузи ҳарорат барча жойларда +35 даражагача, жанубда +38 даражагача пасаяди.

Ўзбекистоннинг 8 та вилоятида сел-сув тошқини хавфи эълон қилинди
4 август 2023, 10:55

Ўзбекистоннинг 8 та вилоятида сел-сув тошқини хавфи эълон қилинди

6−8 август кунлари кутилаётган кучли ёмғирлар ёғиши сабабли Ўзбекистоннинг 8 та вилоятида сел-сув тошқини хавфи юзага келиши мумкин.

Ўзбекистондан 80 та давлатга 180 хил мева-сабзавот экспорт қилинмоқда
4 август 2023, 10:44

Ўзбекистондан 80 та давлатга 180 хил мева-сабзавот экспорт қилинмоқда

Фарғонада Жаҳон банки, ЕИ ва бошқалар ҳамкорлигида ташкил этилган Мева-сабзавотчилик II форумида Ўзбекистондан 80 та давлатга 180 хил мева-сабзавот экспорт қилинаётгани айтилди. Форум давомида бу рўйхатни кенгайтириш имкониятлари, мавжуд муаммоларга ечимлар муҳокама қилинди.

Фарғонада банк ғазначиси банкоматдаги 212,8 млн сўмни талон-торож қилгани айтилмоқда
4 август 2023, 10:11

Фарғонада банк ғазначиси банкоматдаги 212,8 млн сўмни талон-торож қилгани айтилмоқда

«Халқ банки» Қувасой филиали ғазначиси ўзига бириктирилган банкоматдан 212,8 млн сўмни талон-торож қилгани айтилмоқда. Ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Ўзбекистонда чучук сувнинг қарийб 90 фоизи қишлоқ хўжалигида фойдаланилади — Сенат
4 август 2023, 09:39

Ўзбекистонда чучук сувнинг қарийб 90 фоизи қишлоқ хўжалигида фойдаланилади — Сенат

Ўзбекистонда чучук сувнинг қарийб 90 фоизи қишлоқ хўжалигида фойдаланилиб, ҳар гектарга сув сарфи технологик илғор давлатларга нисбатан 2−2,5 баробар кўп. Бу ҳақда Сенати Кенгашининг навбатдаги мажлисида маълум қилинди.

Наманганда оилавий боғча болалари тортдан заҳарланди
4 август 2023, 09:18

Наманганда оилавий боғча болалари тортдан заҳарланди

Уйчи туманидаги «Гулшан» оилавий боғчасида 15 нафар бола туғилган кун учун олиб келинган тортдан заҳарланиб, шифохонага ётқизилди. Вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармасининг хабар беришича, ҳозирда болаларнинг ҳаммаси соғлом ва улар яна боғчага қайтарилган.

Таҳлил: Йўл ўтказгичлар қанча кўп жой эгаллаб, шаҳарни қанчалик ёмонлаштиради ва қашшоқлаштиради?
4 август 2023, 09:10 1

Таҳлил: Йўл ўтказгичлар қанча кўп жой эгаллаб, шаҳарни қанчалик ёмонлаштиради ва қашшоқлаштиради?

Тошкентда 12 та янги йўл ўтказгич қуриш режалаштирилмоқда. Бунга халқнинг ўнлаб триллион сўм маблағлари сарфланади. Кўприк ва туннеллар улкан майдонларни эгаллаб, шаҳарни парчалаб ташлайди ва каттароқ транспорт муаммоларини келтириб чиқаради. Буни янги қурилган йўл ўтказгичлар мисолида кўрсатамиз.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг