Сирдарё вилояти Гулистон тумани «Юлдуз» МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи зовурга Cobalt ҳайдовчиси бошқарувини йўқотиш оқибатида тушиб кетди, дея хабар қилди вилоят ФВБ ахборот хизмати.

Ҳолат 31 июль куни соат 09:10 да содир бўлган. Воқеа жойига ФВБ қутқарув отряди етиб бориб, махсус асбоб-анжомлар ва техника ёрдамида автомобиль зовурдан олиб чиқилган.

Унга қадар, автомобиль ҳайдовчиси ва йўловчи мустақил тарзда қирғоққа чиқиб олишган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.