Дарахтларни ноқонуний кесишлар, қуёшда куйиб кетган кўчатлар, нотўғри суғориш ва бетонлаш замонавий Тошкент учун одатий ҳолга айланиб бормоқда. Яқинда экология вазири Азиз Абдуҳакимов «Яшил макон» лойиҳаси доирасида экилиши керак бўлган 2 млндан ортиқ кўчат экилди деб ҳисоботга қўшиб ёзилганини маълум қилганди.

Бироқ, шунга қарамасдан ижобий мисоллар ҳам йўқ эмас. Улардан бири — Тошкентнинг Яшнобод тумани Алимкент кўчасидаги бир ярим километрлик майдондир. Бу ерда бир неча йиллар мобайнида трамвай йўли ўрнида, темир йўл ёқасида ташландиқ жой ва аҳлатхона бор эди.

Бу жойда трамвай йўлини эслатиб турувчи бирор нарса қолмаган (хотира учун релслар фрагментларини муҳрлаб қўйса бўлар эди). Бироқ, кўча бўйлаб одамларни ўзига жалб қилувчи жамоат жойи пайдо бўла бошлади.

деревья, озеленение, яшил макон, яшнабадский район

Алимкент кўчаси, 2019 йил август. Google Earth`дан олинган сурат.

Туман ҳокимлиги ушбу майдонни кўкаламзорлаштириш учун турли давлат ташкилотларини жалб қилди. Ҳаттоки бу ерда учта блокдан иборат парк ҳам пайдо бўлди. Уларнинг ҳар бирини алоҳида давлат идоралари ташкил қилганди.

Блоклардан бири — «Яшил боғ»ни — Ўзбекистон Энергетика вазирлиги ва «Иссиқлик электр станциялари» АЖ барпо этди. «Яшил боғ» 3 гектар майдонда жойлашган. Унинг ҳудуди «Дўстлик» метро бекатидан бошланиб, «Уч авлод» боғи билан тугайди.

деревья, озеленение, яшил макон, яшнабадский район

«Газета.uz» бошқа блокларнинг қамрови қанчалиги ва уларни кўкаламзорлаштиришга қайси ташкилотлар жалб қилинганини аниқлай олмади. Лекин «Иссиқлик электр станциялари» АЖ матбуот котиби Муҳаммаджон Бекмуҳаммедов билан учрашиб, «Яшил боғ» қандай барпо этилганини билиб олдик.

«Яшнобод туман ҳокимлиги Энергетика вазирлигига боғни ташкил этиш ташаббуси билан чиқди. Вазирлик таклифни кўриб чиқди, жамият эса уни қўллаб-қувватлади. Вазирлик раҳбарияти майдонни ўрганишди ва боғ қурилишини тасдиқлади», — дея сўзлаб берди компания матбуот котиби.

Унинг сўзларига кўра, жамият боғ лойиҳасини ишлаб чиққан, кўкаламзорлаштириш учун эса хусусий компания жалб қилинган. Кўчатларни ўтказиш қишда амалга оширилган, шунинг учун ҳам танлов Ҳинд сирени, тут, павлония, қарағай ва бошқа шу каби совуққа чидамли дарахтларда тўхтаган. «Яшил боғ»да жами 1700 туп кўчат ва 39 минг бута (розмарин, хризантема, альт ва бошқалар) экилган. Ўсимликларни суғориш учун эса жамият томонидан насос станцияси қурилган.

деревья, озеленение, яшил макон, яшнабадский район

деревья, озеленение, яшил макон, яшнабадский район

Шу ерда яшовчи Диананинг сўзларига кўра, илгари бу жойлар ташландиқ ҳолда бўлган, ёзга келиб бор ўсимлик ҳам тўсиқлар ва автомобиль йўли ўртасида қолиб, сомон каби қуриб кетган. Аҳоли вакилларидан яна бири Мирсалим Сафаров эса бетонлаб ташланган йўлдан яшил ҳудудда кирганингиз заҳоти ҳароратда фарқ сезилишини айтди. Яшил ҳудудда салқин ҳаво ҳукмрон.

Боғда ёритиш тизимлари қуёш энергиясига уланган, дея маълум қилди Муҳаммаджон Бекмуҳаммедов. Ҳудудда кўплаб ўриндиқлар, воркаут-майдончалар, аҳлат қутилари ўрнатилган. «Будка»да кутубхона ташкил қилинган, бироқ у шунга ўхшаш кутубхоналар каби ишламаяпти. Маҳаллий аҳоли яшил ҳудудга кўнгил қўя бошлагач, очилишдан кўп ўтмай кафе ҳам пайдо бўлди.

деревья, озеленение, яшил макон, яшнабадский район

деревья, озеленение, яшил макон, яшнабадский район

Муҳаммаджон Бекмуҳаммедов «Яшил боғ» лойиҳаси қийматини «улкан» дея атади, лекин аниқ рақамни айтмасликни маъқул кўрди.

«Биз қилган ишнинг қиймати жуда катта, чунки компания олдида ижтимоий масъулият мавжуд», — деди у.

Видеорепортаж рус тилида.

Жамият матбуот котибининг сўзларига кўра, ҳозирда паркка компания томонидан ёлланган боғбон ҳамда қоровул қарайди. Яшил ҳудуднинг ўзига хослигига қарамасдан айрим дарахтлар суғориб туришга муҳтож, баъзилари эса сарғая бошлаган.

Мухтор Ашрафий кўчасига яқин жойнинг яшиллиги нисбатан камроқ, узумлар эса қуриб қолган. Дарахтларни экиш билан қисман UZCARD компанияси ҳам шуғулланган. «Газета.uz»га компания пиар-хизмати маълум қилишича, яшил ҳудудга келгусида ғамхўрлик қилиш туман ҳокимлигига топширилган. Шак-шубҳасиз, туман маъмурияти замонавий Тошкент учун ноёб бўлган ушбу боғга етарлича эътибор қаратмаяпти.

«Баъзи узумлар қаровсиз қолдирилди, деган тасаввур уйғонмоқда. Эҳтимол бунга суғорилмаётгани ёки керагидан ортиқча суғорилаётгани сабаб бўлаётгандир. Суғориш режимига эътибор қаратиш керак. Кам-камдан, лекин ўз вақтида сув бериб бориш лозим», — деди Мирсалим Сафаров.

деревья, озеленение, яшил макон, яшнабадский район

деревья, озеленение, яшил макон, яшнабадский район

Муҳаммаджон Бекмуҳаммедов тез фурсатларда «Яшил боғ» Яшнобод туман ҳокимлиги балансига ўтказиб берилишини маълум қилди.

«Бу ерлар ҳокимиятга қарашли, шу боис ҳам боғ ўз эгасига тегишли бўлиши тўғрироқдир», — дея тушунтирди компания матбуот котиби. Унинг сўзларига кўра, «Иссиқлик электр станциялари» йўлнинг қарама-қарши томонида эккан тут ва узумзорлар аллақачон туман ҳокимияти қаровига ўтказиб берилган.

Ўша тарафда дарахтлар қуриб бораётгани ва яшиллик деярли қолмаганига гувоҳ бўлдик. Агар туман маъмурияти бошқарувни ўз зиммасига олса, Энергетика вазирлигининг боғи таназзулга юз тутадими? — ушбу савол очиқлигича қолмоқда.

деревья, озеленение, яшил макон, яшнабадский район

Муҳаммаджон Бекмуҳаммедов балансдан балансга ўтгандан кейин ҳам боғ яхши аҳволда қолади ва аҳлатхонага айлантирилмайди, деган яхши умидда эканини билдирди.

«Қилинган ишларни сақлаб қолиш керак. Бу ерга жавобгар бўладиган ҳар қайси раҳбар буни англаб етиши лозим. Боғни ҳокимиятга топширгунимизча, биз фақат боғда тартиб ва тозакорлик сақланиб қолиниши, дарахтларни ўсишига қарай оламиз. Кейин эса ҳокимият эҳтиёткорлик билан парваришлаши керак бўлади», — дея хулоса қилди у.

деревья, озеленение, яшил макон, яшнабадский район

деревья, озеленение, яшил макон, яшнабадский район

«Газета.uz» суҳбатлашган кўплаб аҳоли вакиллари янги яшил майдон яратилганидан мамнун. Мирсалим Сафаровнинг таъкидлашича, боғ пойтахтнинг ташландиқ ҳудудларини кўкаламзорлаштиришга яққол мисол бўла олиши мумкин.

Диана эса кечки пайт югуришга чиқиши ва ҳар сафар ёш болали аёллар ҳудудда сайр қилишни қанчалик яхши кўришига гувоҳ бўлаётганини қайд этди. Аҳоли шу каби яшил майдонлар бутун шаҳар бўйлаб барпо этилиши керак, деб ҳисоблайди.

деревья, озеленение, яшил макон, яшнабадский район

деревья, озеленение, яшил макон, яшнабадский район

«Шаҳарда шу каби боғлар кўпроқ бўлишини истайман. Ҳозир ҳамма жой бетонлаб ташланяпти, бекор бундай қилишяпти. Кўпроқ яшиллик керак. Фақат буталар эмас, виқорли дарахтлар зарур», — деди Диана.

Яшил ҳудудда бир қанча иссиқхоналар ҳам бор, уларда сабзавотлар ва кўкатлар етиштирилади. Муҳаммаджон Бекмуҳаммедовнинг айтишича, улардан шаҳарликлар фойдаланишади. Кираверишдаги пештахтада эса иссиқхоналар Яшнобод туман ободонлаштириш бошқармасига қарашли экани ёзиб қўйилган.

деревья, озеленение, яшил макон, яшнабадский район

деревья, озеленение, яшил макон, яшнабадский район

деревья, озеленение, яшил макон, яшнабадский район